RU

Последние новости

19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  1 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  4 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  6 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  10 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Балки "Навбаҳор" билан кубок финалида яна учрашармиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Балки "Навбаҳор" билан кубок финалида яна учрашармиз"

Coca Cola суперлигаси 26-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

"Авваламбор бу йилги мавсумни юқори савияда ўтказган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар охиригача шиддатли курашларда ўзларида куч топа олишди. Шогирдларим оғир келган мавсумда барча рақибларни жамоамизни ҳурмат қилишга мажбур этишди. Бунинг учун улар миннатдорчилик изҳор этаман.

Бугунги баҳс дербига хос шиддатли ва жанговар руҳда ўтди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугун ҳам шу мақсадда майдонга тушгандик. Бугун мухлислар иккита бир-биридан чиройли голларга гувоҳ бўлишди. Ўйлайманки ўйин мухлисларга манзур бўлди. Мавсум охирига келиб, таркибимизда жиддий йўқотишларга дуч келдик. Бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишди. Бугун бир нафар ҳужумчи билан ўйнашга мажбур бўлдик. Норбековда жароҳат бор эди, Райевацга жавоб бергандик. Ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳам жароҳати билан майдонга тушди. Шундай бўлса-да, мавсумни кўнгилдагидек якунлай олдик.

"Турон" жамоасининг сепрлигага йўлланма олгани барчамизни хурсанд қилди. Қолаверса ҳали "Нефтчи" жамоасида ҳам имконият бор. Вилоятимизда Суперлига жамоаларнинг кўп бўлиши барчамизга катта фойда беради. Қолаверса вилоятимиз раҳбарлари ҳам футболни севадиган инсонлар.



Етакчи футболчиларимиз Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков , умуман барча футболчиларимиз бу йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатишди. Барча футболчилар билан ака-укадек бўлиб кетдик. Қолаверса улар мухлисларнинг ёқимтойларига айланиб улгуришди. Мен бу ўйинчиларимиз янги мавсумда ҳам жамоамиз сафида қолишига ишонамиз. Агар уларга хориждан таклиф бўлса, кетишлари мумкин, холос.

Бугунги ўйинда ҳамда бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимизга ўзим номимдан ва жамоамиз номидан чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Шундай мухлисларимиз борлиги билан фахрлансак арзийди.

Олдимизда Ўзбекистон кубоги баҳслари кутиб турибди. Кубок баҳсларида ҳам муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. "Навбаҳор" жамоасига ҳам бу йўлда омад тилайман.  Балким насиб қилса Наманганда яна "дерби" бўлар. Шундай яхши ниятда ишлашда давом этамиз", - дейди Ашурматов.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика