RU

Последние новости

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  1 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ўзбекистонлик футбол мухлисларини мавсум бошлангани билан табриклайман! Ўйлайманки, мухлисларнинг севимли жамоалари уларни хурсанд қилишади. Ўйин тўғрисида фикр билдиришдан аввал шуни таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Турон" жамоаси 2-3 йил мобайнида ҳар томонлама жуда катта ўсишга эришди, катта ҳажмдаги ишлар ва селекция ишлари олиб борилди. Мен "Турон" жамоаси раҳбариятига омад тилайман. Ўйлайманки, шунча қилинган ҳаракатлар албатта, мева беради.

Ўйинга келсак, "Турон" жамоаси мухлислари бугунги дербида ўз жамоаларидан ғалаба кутишганди. Асабий кечган ўйинда жамоамиз муҳим ғалабага эришди. Буни аввало, йигитларимизнинг меҳнати ва кейинги навбатда омад билан боғлаган бўлардим. Ўз уйларидаги биринчи ўйин эканлигини инобатга олиб, "Турон"дан ҳужумкорроқ ўйин кутган эдик.

Ўйинчиларимизга ғалаба учун ва ҳаво совуқлигига қарамасдан, Қўқондан келиб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- Вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдаланиш коэффициенти паст бўлди. Ҳужумчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳужумчилардан кўнглим тўлди. Агар иккинчи голни вақтлироқ урганимизда ёки Шоҳназар Норбеков ва Сардор Азимов вазиятларни голга айлантиришганида бошқача бўларди. Бизда қарши ҳужумларда кўп имконият туғилди, чунки "Турон" ҳужумга ўтганида, айрим нуқталар бўш қолди. Ҳужумчиларга эътирозим йўқ, лекин бундан кўпроқ гол уришса, яхши бўларди.

- Тақдимот маросимида жамоа олдига 3-ўринни олиш вазифаси қўйилди. Шунга бош мураббий сифатида жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, бизда ниятга кўп нарса боғлиқ дейилади. Масалан, "Андижон" ва "Турон" жамоалари кучли учликни мақсад қилганликларини маълум қилишди. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган, рақобат кучли, айниқса, марказда. Ҳамма нарсанинг имкони бор, раҳбарият ва мухлислар бизга ишонч билидиришяптими, демак, ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз, натижасини эса мавсум якунида кўрамиз.

- Мурод Холмуҳаммедов асосан, марказда ҳаракатланди. Бу унинг ушбу мавсумдаги асосий позициясими ёки бу жамоани тарк этган Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш учун қилинган ишми?

- Йўқ, Мурод Холмуҳаммедов ва Қувондиқ Рўзиев турлича услубда ўйнайдиган футболчилар. Мурод Холмуҳаммедов тўп билан яхши муомалада бўлишини, биринчи пас орқали ҳужумларни бошлай олишини инобатга олиб, таянч ярим ҳимояга қўйдик. Айтайлик, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасак, уни марказий ҳимояга қўйиш имконимиз бўлади. Холмуҳаммедов универсал ўйинчи, мавсум давомида уни бошқа позицияларда ҳам ўйнатишимиз мумкин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика