RU

Последние новости

10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  1 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  7 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9

Бахтиёр Ашурматов: "Андижон"ни аутсайдер жамоа деб аташларига чек қўймоқчимиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Андижон"ни аутсайдер жамоа деб аташларига чек қўймоқчимиз"

Хабарингиз бор, куни кеча Бахтиёр Ашурматов "Андижон" клубига янги бош мураббий этиб тайинланди.

Биз кеча жамоанинг машғулотини кузатиб бордик ва Ашурматовга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Андижон" варианти қандай пайдо бўлди?
- Мен жамоа вице-президенти Маъруф Абдусаломов томонидан таклиф бўлди ва "Андижон"га келдим. Вилоят ҳокими билан учрашувдан сўнг бош мураббий бўлишга розилик бердим. Сўнгги йилларда "Андижон" аутсайдерлар орасига тушиб қолди бунга чек қўйиш фурсати келди. Раҳбарият ва менинг мақсадим яхши жамоа шакллантирш ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш орқали ижобий натижаларга эришиш. 



- Янги мавсум бошланишига бир ой вақт қолди. Барчасига улгурасизми?
- тўғри олий лига бошланишига деярли бир ой вақт қолди. Бошқа жамоалар декабрь ойида қилган ишни биз февраль ойида қилишга мажбурмиз. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш, ўйинчиларни жисмоний ҳолатини тиклаш, жамоани шакллантириш ва ўйинлар ўтказиш... Мана шуларнинг барчасини қисқа вақт ичида қилишимиз шарт. Сабаби мавсум бошланганда вақт кам эди, улгурмадик каби баҳоналар ўтмайди. Андижонлик мухлислар жуда талабчан. Шу боис ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.  

- "Қизилқум"да иш бошлаган эдингиз...
- дастлаб "Қизилқум"да асосан клубнинг Тошкентдаги ишларини қилмоқчи эдим. Бўш вақтимда чет эл клубида тажрибамни оширмоқчи эдим. Ҳаким Актамов мени мураббийлар штабида кўришни истаётганини маълум қилди. Навоий уйимга узоқлик қилди, бу орада "Андижон"дан таклиф тушди. Шу боис Ҳамид Ғуломович мени тўғри тушунди ва ҳеч қандай хафагарчиликсиз хайрлашдик. Улар менга янги иш жойида омад тилашди. 



- Мураббийлар штабида кимлар ишлашади?
- Менга Шуҳрат мақсудов, Зоҳид Нурматов ва Камол Жўнашев каби мураббийлар ёрдам бериб боришади.

- Жамоага қайси футболчиларни таклиф этмоқчисиз?
- Айни пайтда деярли барча юқори савиядаги футболчилар клублар билан шартнома тузиб бўлишган ёки келишувга эришиб бўлишган. Шу боис яхши футболчини топиш жуда қийин кечади. Айтганимдек вақт оз қолди. Ҳозирча бир қатор номзодлар бор, бироқ улар билан келишувга эриша олганимиздан сўнг маълумот берганим маъқул. Ҳозирча янгилардан Бобур Акбаров янги мавсумни "Андижон"да ўтказиши аниқ бўлиб улгурди. 


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика