RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  6 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Бахтиёр Ашурматов - АГМК, Миржалол Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов ҳақида Новости

Бахтиёр Ашурматов - АГМК, Миржалол Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов ҳақида

"Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Шаҳбоз Беғамовнинг мақоласига ўз муносабатини билдирди. Мураббийнинг фикрларини фақат имло жиҳатдан таҳрирлаб сайтга жойлашга қарор қилдик.

"Кеча сайтда ёзилган АГМК матбуот котиби Шаҳбоз Беғамовнинг таҳлилий мақоласини ўқиб шунга амин бўлдимки, сайт ўқувчилари, мухлислар футболдаги вазиятларга ҳолисона ёндашиши, қизиқарли мулоҳазаларини билдирадиган Шаҳбоз Беғамовнини йўқотишибди. Афсуски, танқидий мақолалари билан чиқиш қиладиган, вазиятларга ҳолисона ёндашадиган журналистларимиз биттага камайибди. Кечаги мақолада АГМКнинг 2018 йил Ўзбекистон кубогидаги ғолиблигини фақат омад ва тасодиф туфайли деган жойларини ўқиб ўз фикримни билдиришга қарор қилдим.

Чунки, АГМКнинг кубокни қўлга киритишида футболчиларнинг меҳнати,жасорати ва матонати турибди.Ўша пайт клубда ишлаган хар бир ходимнинг бу ғалабада ҳиссаси бор,меҳнати бор.Омад ва тасодиф туфайли битта ўйинда ғалаба қозониш мумкин. 2018 йилги финал йўлида "Насаф", "Машъал", ярим финалда Миржалол ака Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" мағлубиятга учратилди.Финалда эса ўша пайтда АГМКдан икки баробар кучга эга бўлган "Пахтакор" мағлуб этилди. Ғолиб чиқиб ҳам битта тасодифий гол уриб, вақтни чўзиб,қўпол ўйнаб эмас, иккита бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўртасидаги жанговар ўйинда 3-1 хисобида ишончли ғалабага эришдик.Финалда ўша куни футболчилар ғалаба учун, ўз шаъни учун мардоновор курашишди. Футболчилик фаолиятларидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди.Шу сабабли бу ғалабани фақат омад ва тасодифга йўйиш нотўғри деб ўйлайман.



АГМКнинг 2019 йилги мавсумда финалга чиққанини балким омад ва тасодифг қиёслаш мумкиндир.Чунки, 2018 йили АГМК кубокни қўлга киритгани хисобига 2019 йил кубок ўйинларини жамоа 1/4 финал босқичидан бошлади.Унда хам Про лига вакили "Оқ-тепа" жамоаси билан. Ярим финалда эса 8та ўйинчиси АГМКга ўтиб кетиб таркиби нисбатан кучсизланган "Бунёдкор"ни ютди.Финалда эса хеч қандай имкониятсиз "Пахтакор"га 0:3 хисобидаги мағлубият. Ман мураббий сифатида бир нарсани айтишим мумкин. АГМК 2018 йилда кубокни қўлга киритиб жамоанинг тарихини яратди. Бу ғалабани қайтариш яқин йиллар ичида амалга ошиши қийин бўлган иш. Мани фикримча финалда АГМК "Пахтакор"га қарши 5 марта ўйнаса 5 марта ютқазади.Чунки, хозирги пайтда тан олиш керак Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"га тенг келадиган жамоа йўқ. Омад,тасодиф ва сенсация ҳар йили ҳам бўлавермайди.

"Ал Насср" билан бўлган ўйиндаги йирик мағлубият фожеа эмас дейилибди. Ваҳоланки, ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқиш учун мураббий ўзгартирилганди. Халқаро мусобақалардаги ҳар бир йирик ҳисобдаги мағлубиятни жамоа учун, мураббий учун фожеа деб ҳисоблайман.Чунки, халқаро ўйинларда қатнашадиган жамоалар Ўзбекистон шаънини химоя қилишади. Вақт тўғрисида ҳам фикрлар билдирилибди. Ўша айтилган вақт бизнинг мураббийлар штабимизга етишмади деб ўйлайман. Боиси, аҳил жамоа тузилганди. Селекция ишларини яхши олиб борганимизда ўша йили ОЧЛда қатнашишга жамоамиз тайёр эди.Ўша йили ишдан кетишимга нима сабаб бўлгани, кимлар сабаб бўлгани хақида чуқур тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Ишдан кетишимга яна бир сабаблардан бири жамоамизни муносиб тақдирлашган кунида, АГМК жамоасининг енг эсда қоларли кунида, мухлисларимиз, рахбарларимиз кўз ўнгида Олмалиқда асосий ўйинлардан бирини ютқазиб қўйганимиз деб ўйлайман.

Ҳар бир клубнинг ривожланишида жамоанинг молиявий ҳолати катта аҳамиятга эга. АГМК Ўзбекистонда ҳозирги пайтда молиявий томондан енг барқарор клублардан бири ҳисобланади. Мисол учун Қўқонда ўйнайдиган учта легионерларимиз Йосович, Райевац, Бамба оладиган бир йиллик маблағ АГМКнинг нинг битта легионери оладиган маблағга тўғри келади. Ваҳоланки, АГМКда 5 нафар легионер тўп суради. Тўғри, АГМК бу йил чемпионатда яхши қатнашяпти. Бу йил омад ҳам АГМКга қимматли очколарни келтиряпти. "Сурхон" билан 93-дақиқадаги гол, "Машъал" футболчисининг 90-дақиқада АГМК дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол уролмагани ёки биз ўйин охирида ҳисобни тенглаштира олмаганимиз бунга мисол. Тўғри, АГМК клубида ҳамма меҳнат қиляпти, ҳаммаларини омадларини берсин. Айниқса, Александр Волковнинг АГМКда ишлаши жамоанинг катта ютуғи деб ҳисоблайман. Маблағга кўп нарса боғлиқ эмас дейилгани учун мисол келтириб ўтдим, холос.



Муваффақият сири фақат молияда эмас деб Англия клублари мисол келтирилибди. Лекин, "Манчестер Сити"га таркиб ва молия томондан рақобат қиладиган бир нечта клублар бор. Абрамович раҳбарлигидаги "Челси", ўз тарихига эга бўлган "МЮ", ажойиб таркибга эга бўлган "Ливерпуль". Шу сабабли Англияда гегемонликни сақлаб қолиш осон эмас. Мисол учун ажойиб мураббийга эга бўлган "Ливерпул"ни олайлик.Таркибида дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири бўлган Ван Дейк, дунёнинг исталган клуби ўз таркибида кўришни хоҳлаган ҳужумчилар Салах ва Манелар. Шу сабабли Ўзбекистон ва Англия чемпионатларини тенглаштириш бироз нотўғри манимча.

Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак "Насаф" барибир кўпроқ ўз академияси тарбияланувчиларига суянади. "Навбаҳор"да эса АГМКни бюджети бўлганида, шундай ажойиб кўп сонли мухлислари билан, стадиондаги ажойиб муҳит билан, Наманган футболи ривожланишида катта ҳисса қўшаетган вилоят рахбари Ҳайрулло Ҳайитбоевич билан аллақачон чемпионликни нишонлаган бўларди.

Шаҳбозни ажойиб йигит сифатида, яхши журналист сифатида жуда ҳам ҳурмат қиламан. Ўз танлаган йўлидан адашмаслигига тилакдошман. Унга жуда мураккаб ишида омад тилайман. Лекин, охирги пайтларда бир томонлама мақолалар чиқариб тургани учун ўз фикрларимни билдирдим. Миржалол ака Қосимов афсонавий футболчи бўлган, яхши савияда мураббийлик қиляпти. Бироқ, уни обрўйини кўтариш учун қайсидир мутахассис билан Қосимовни тенглаштириб пасга уриш, ёки бошқаларни меҳнатига кўз юмиш керак эмас деб ҳисоблайман. Ҳаммани ўзини фикри бор. Мен мисол учун Ўзбекистонда энг кучли мураббий деб Рўзиқул ака Бердиевни хисоблайман. Айтмоқчи бўлганим Қосимовга ортиқча реклама керак эмас. Шундоқ ҳам Қосимовни ўзига яраша мухлислари, обрўси бор. Ҳаммамизи ўзимизга яраша камчилигимиз бор. Худо ҳаммамизга инсоф берсин.Тўғри йўлдан адаштирмасин. Худо хоҳласа халқимизга коронавирус офатини ёруғ юз билан, бардош ва матонат билан енгиб ўтиш насиб қилсин. Мухлисларимиз доимо соғ ва саломат бўлишсин. Ўзларингни ва яқинларингни эҳтиёт қилинглар".

Бахтиёр Ашурматов

"Қўқон-1912" бош мураббийи

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика