RU

Последние новости

01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  22 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Бахром Холмирзаев: "Янги стадионга янги жамоа билан" Новости

Бахром Холмирзаев: "Янги стадионга янги жамоа билан"

Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида бир-биридан кўркам иншоотлар қад ростламоқда.
Жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган, 22 минг ўринли Навбаҳор Марказий стадиони ҳам шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-2013 йилларда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига асосан Наманган шаҳридаги стадионда катта ҳажмдаги қурилиш ва реконструкция ишлари бошланган эди. Режага кўра, Навбаҳор жамоаси янги мавсумни муҳташам стадионда ўтказиши керак. Бу ҳақда Наманган вилоят футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаев бизга берган интерьюсида маълум қилди.

- Стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари деярли якунланиб қолди. Шу пайтгача катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Стадион ҳудуди умумий 2,5 гектар ерни ўз ичига олади. Стадионнинг аввалги ҳолати бўйича сиғими 29 минг 700 мухлисга мўлжалланган эди. Янги кўринишдаги стадион эса ўз бағрига 22 минг ишқибозни сиғдира олади. Кўк ва оқ рангдаги пластмасса ўриндиклар Қарши шаҳридан келтириб ўрнатилди.

- Демак, "Локомотив"га қарши учрашув янги стадионда бўлиб ўтади. Шундайми?
- Шунга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бир нарсани эътиборга олиш керак, бу йил Наманган вилоятида "Баркамол авлод" ўйинларининг Республика босқич мусобақалари бўлиб ўтади. Балки, стадионнинг ҳолатини яхши сақлаш учун вақтинча Навбаҳор жамоасининг уй ўйинларини ўтган икки йилда бўлгани каби Косонсойдаги стадионда ўтказиб турармиз. Аммо бу режа ҳали юз фоиз ўз тасдиғини топгани йўқ. Иложи борича, Локомотивга қарши мавсумнинг очилиш ўйинини янги стадионда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

- Майдоннинг ҳолати қандай?
- Жуда яхши. Майдонга уч мартадан уруғ сепиб чиқилди. Майдоннинг чими масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. Португалиядан келтирилган уруғ сепилган. Хорижлик мутахассисларнинг ўзлари бу ишларни амалга оширишди. Майдонга шу кунгача Португалиядан келтирилган таҳминан бир тонна уруғ сепилди. Майдонни суғориш учун махсус фонтанлар қилинган. Ҳозирда чим парвариши билан ўзимизнинг маҳаллий мухатассислар шуғулланишяпти. Керакли кўрсатмаларни хорижлик мутахассислардан телефон орқали боғланиб олишяпти. Майдон ҳажми 105га 68 кўринишда бўлади. Дарвоза ва унинг тўри эса Тошкентдан олиб келинди. Майдон ва трибунадаги оралиқ масофа олти метр бўлиб, бу ерга резинали югуриш йўлаклари ётқизилади.

- Стадионнинг ёритиш тизими халқаро талабга жавоб берадими?

- Стадионнинг тўрттала томонида ёриткичлар ўрнатилган бўлиб, ҳар бири 2000 люкс ёриткич кучига эга. ОФК талаби бўйича камида 1200 люкс бўлиши керак. Стадиондаги ёритиш тизими, электрон табло, ОАВ ҳодимлари учун шароитлар, барча-барчаси ФИФА талбалари асосида амалга ошириляпти. Айниқса, матбуот ҳодимлари учун аъло даражадаги шароитлар яратиляпти. Шунингдек, стадионга жами 60та карнай ўрнатилган бўлиб, мухлисларга ўйин юзасидан маълумотлар сифатли тарзда етказиб борилади. Стадион биноси уч қаватдан иборат. Унинг биринчи қаватида ҳар бир жамоа учун иккитадан кийиниш-ечиниш хоналари барпо этилди. Ҳакамлар хонасида ҳам барча қулайликлар бор. Бундан ташқари, ҳар бир жамоа учун алоҳида тренажёр зали бўлади. Бинонинг иккинчи қаватида эса учрашув расмийлари ва меҳмонлари учун мўлжалланган иккита буфет, учинчи қаватда ВИП-ложа ва ОАВ ҳодимлари учун махсус жойлар ажратилган. Ўйиндан сўнг ўтказиладиган матбуот анжуманидан тортиб, WiFi интернет тизимигача эътибор қаратганмиз. Кейинчалик вилоят футбол федерациянинг ҳам стадионга кўчирилиши режалаштирилган.

- Шу пайтгача стадион қурилишига қанча маблағ сарфланди?
- 40 млрд. сўмдан ошиқ маблағ сарфланди. Қурилиш ишлари якунланмаганини инобатга олсак, бу сумма яна ортиши аниқ.

- "Навбаҳор" жамоасига янги мавсумда ким бош мураббий бўлади, деган савол ҳамон очиқ қолмоқда. Бу масалага қачон ойдинлик киритилади?

- Тез кунда ойдинлик киритилади.

- Ўтган йилги натижалар "Навбаҳор" учун хос ҳам, мос ҳам эмас. Жамоанинг қониқарсиз иштирокидан тегишли хулосалар чиқариб олиндими?

- Тўғри айтдингиз. "Навбаҳор" учун олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш ярашмайди. Лекин бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Сўнгги икки йилдан бери уйдаги ўйинларимизни Косонсойда ўтказяпмиз. Стадионга келаётган мухлислар сони ҳам кескин камайиб кетган. Марказдан узоқ бўлгани учун мухлислар бора олишмайди. Бунинг оқибатида томошабинларни йўқотиб қўйдик. Қолаверса, майдоннинг сифати ҳам талабга умуман жавоб бермайди. Нафақат меҳмон жамоалар, балки ўзимизнинг футболчилар ҳам қийналишди. Боз устига Косонсойдаги стадионда ёритиш тизими яхши бўлмаганидан ўйинларни кундузги пайтда ўтказишимизга тўғри келди. Ўйлайманки, янги стадионда ўйин ўтказа бошласак, ҳаммаси жой-жойига тушиб кетади. Жамоа мухлислари ишдан чиқиб, бемалол кечки пайтда ўйинни томоша қилишлари мумкин бўлади. Томошабинлар учун барча шароитлар яратиб берилади.

- Ўтган мавсум учун футболчилар ва мураббийлардан жамоанинг қарзи йўқми?
- Деярли барча билан ўтган мавсум учун хисоб-китоб ишларини амалга оширдик.  

- Матбуотда Туркияда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилиши мумкин, деган хабар чиққанди. Бу масала ҳамон кун тартибида турибдими?
- Мураббийлар клуб раҳбариятига шундай таклиф билан чиқишганди. Бу масала кўриб чиқиляпти. Янги стадионга янги жамоа билан шиори остида иш олиб бориляпти. Агар ҳаммаси жойида бўлса, Туркияда йиғин ташкил этиш режамиз амалга ошиши керак. Бу бўйича ишлаяпмиз.

- "Навбаҳор"нинг янги мавсум учун бюджети тасдиқландими?
- Ҳали тасдиқлангани йўқ. Лекин 2014 йилги мавсумда молиявий томондан муаммолар бўлмаслиги керак. Бюджетимиз ПФЛ талаб қилаётган суммадан асло кам бўлмайди. Олий лигада рақобатдарбош жамоа тузишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Мураббийлар штаби ҳам шу мақсадда селекция ишларини олиб боришяпти.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика