RU

Последние новости

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?! Новости

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?!

"Бавария" ўзининг энг ашаддий рақиби "Боруссия" Дортмундга қарши кечган учрашувда Германия бундеслигасидаги ҳақиқий гегемон аслида ким эканини яна бир бор кўрсатиб қўйгандек…
Ҳа, мюнхенлик футболчилар  бундеслиганинг бошқа  клублари билан кечадиган ўйинларда ўзлари истаганларидек ҳаракат қиладилар ва учрашувларда ўзлари истаган ҳисобда ғалаба қозонадилар. Шу боисдан ҳам Мюнхен супер-клуби деярли ҳар турда янги-янги рекорд натижаларни қайд этаётир.

Шанба кунги ғалабадан сўнг турнир жадвали карвонбошилигини тўлалигича қўлга олган қизиллар кетма-кет 38 ўйиндирки мағлубиятга учраётганлари йўқ. Бундай натижани ҳалигача бирор немис клуби қайд этган эмас эди. Пеп Гвардиола шогирдлари эса янгидан-янги чўққиларни забт этишни тўхтатмоқчи эмаслар. "Боруссия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Бавария" ўз ҳисобидаги очколар сонини 35 тага етказиб олди ва бу ҳам яна бир янги рекорддир. Шу пайтгача ҳеч бир бундеслига клуби 13 турда 35 очко йиғишнинг уддасидан чиқмаган эди. Демак, қизиллар бу борада ҳам етакчи эканликларини исботлагандек…

Кўриниб турибди-ки, "Бавария"ни тўхтатиш осон иш эмас. Аммо Германия бундеслигаси кутилмаган совғаларга бой экани билан ажралиб туради. Шу сабабдан уни кузатишда давом этамиз. Балки кейинги турда "Бавария"нинг қуруқ серияси ўз интихосини топар…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика