“Бавария” ва “Реал” ўз футболчиларини Франция терма жамоасига қўйиб юбормади
11 ноя 2020 09:10
Новости
“Бавария” ва “Реал” ўз футболчиларини Франция терма жамоасига қўйиб юбормади
Икки гранд клуб терма жамоа ўйинларига вето қўйди.
Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам “Бавария” ҳимоячиси Буна Саррни йиғинларга чақиришни истаган, бироқ Мюнхен клуби тиббий сабабларни рўкач қилган ва футболчини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбормаган. Дешам шундан сўнг Саррнинг ўрнига “Монако”дан Рубен Агиларни йиғинга жалб қилган. Бундан ташқари “Реал” Ферлан Мендини, “Лейпциг” эса Норди Мукьелени терма жамоа ихтиёрига боришини тақиқлаган.
Комментарии