RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  4 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

"Бавария" тен Хаг, Пеп ва Тухелдан бирини танлаши лозим. Клубга бир неча йиллик мураббий керак Новости

"Бавария" тен Хаг, Пеп ва Тухелдан бирини танлаши лозим. Клубга бир неча йиллик мураббий керак

Bild нашрининг маълум қилишича, Нико Ковач истеъфосидан сўнг "Бавария" клубда бир неча йил ишлайдиган мураббий изламоқда.

Немис гранди айни дамда клубдаги иш билан банд бўлган уч мутахассисдан бирини танлайди. "Бавария" келаси йилнинг ёзида Мюнхенга Эрик тен Хаг, Пеп Гвардиола (яна!) ёки Томас Тухелни олиб келмоқчи. Номзодлар ҳақида қисқа резьюме билан танишиб чиқинг.



Эрик тен Хаг, 49 ёш, "Аякс" билан шартномаси 2022 йилда тугайди

Тен Хаг "Бавария"да ишлаган - бу томондан у клуб фалсафасига мос мураббий, Мюнхендагилар уни илиқ кутиб олишлари аниқ. "Аякс"нинг ҳозирги устози 2013-2015 йилларда "Бавария"нинг иккинчи жамоасида ишлаган ва Пеп билан кўп тўқнаш келган (майдонда эмас). Тен Хаг Амстердам муваффақиятли ишламоқда ва клуб билан шартномасини узайтирди, аммо у яна чет мамлакатда ишлашга қарши эмас. "Аякс" менежери Марк Овермарснинг сўзларига кўра, агар топ-клубларнинг бири таклиф билан чиқса, мураббийни ушлаб қолиш қийин бўлади. ЭТХ (Эрик тен Хаг)нинг ижобий томони - у янги жамоага аниқ ғоя билан келади ва уни футболчиларга сингдира олади. Унинг салбий томони - мутахассис ўйинчиларга кўп эркинлик беради. Мюнхенлик футболчилар Анчелотти ва Ковачни кетказиб юборганини эсласак, голландиялик мураббийга қийин бўлиши аниқ.


Пеп Гвардиола, 48 ёш, "Манчестер Сити" билан шартномаси 2021 йилда якунланади

Гвардиола Манчестерда аввалгидек бахтли эмаслиги "Бавария"дагиларга яхши маълум. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам мюнхенликлар Пепни ўз томонига оғдириши қийин бўлади, чунки унинг "Сити" билан яна 1,5 йиллик шартномаси бор ва испаниялик мутахассиснинг жорий мавсумда клубдан кетиши деярли фантастика. Гвардиола "Бавария"га қайтиши эҳтимоли йўқ эмас. Пепнинг устун томони - у немис грандидаги барча жараёнлар билан яхши таниш. Бундан ташқари, Мюнхенда Гвардиола қўл остида тўп тепган футболчилар келажакда унга ўхшаш мутахассис билан ишлашни хоҳлашади. Масалан, жамоа етакчиси Жошуа Киммихнинг айтишича, испаниялик мураббий кетганидан сўнг у тактик ва назарий машғулотлар устида Пеп давридагидек ишлашига тўғри келган. Хатто ўйлаб топишга уринсангиз ҳам, Гвардиолада камчилик йўқдек кўринади.


Томас Тухель, 46 ёш, ПСЖ билан шартномаси 2021 йилда тугайди

Тухель номзоди "Бавария" раҳбарияти томонидан кўриб чиқилган, аммо клуб ўшанда Ковач фойдасига қарор чиқарганди. Бу "Бавария" ичидаги келишмовчилик натижаси бўлган: Ули Хёнессга Томаснинг феъли ва жанжалкашлиги ёқмаган. Тухель ўзгаргани йўқ, аммо немис мураббийлар орасида танлов катта эмас, чунки Ковачгача номзод сифатида кўрсатилган Юлиан Нагельсман Лейпцигга йўл олди. Ёш мутахассис "Лейпциг" империясида узоқ вақт қоладиган кўринади. Бир пайтлар Нагельсман Мюнхен чорловига негатив реакция билдирган эди, энди эса у "Бавария"нинг асосий рақиби бўлиши кутилаётган клубда ишлаяпти.

Тухель ҳақида тўхталадиган бўлсак, у ёзда "Бавария"га мураббий олиб келиниши мумкин бўлган ягона реал номзод. ПСЖ раҳбарлари ҳеч қачон сабр ва мураббий ғояларининг иш бериши борасида ажралиб туришмаган. Парижликларнинг асосий мақсади - Чемпионлар лигаси. Агар ПСЖ бу сафар ҳам ҳеч бўлмаса ЧЛ финалигача етиб бора олмаса, мураббий янги иш жойини қидириши мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика