“Бавария” собиқ президентининг жиянини бош мураббий қилмоқчи
20 фев 2024 10:17
Новости
“Бавария” собиқ президентининг жиянини бош мураббий қилмоқчи
“Штутгарт” бош мураббийи Себастьян Хёнесс фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин.
Немис гранди аллақачон 41 ёшли мутахассисга таклиф билан чиқишга улгурган. “Бавария” мураббий билан шартнома имзолашга ишонмоқда. Сабаби Себастьян Хёнесс “Бавария” собиқ президенти Ули Хёнесснинг жияни ҳисобланади.
Себастьян Хёнесс фаолияти давомида “Бавария” ёшларига бош мураббийлик қилган. У 2023 йилда “Штутгарт”да ишлашни бошлади. Унинг қўл остида “Штутгарт” жорий мавсум Бундеслигада ҳозирча учинчи поғонада кетмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии