RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

"Бавария" "Роббери" хизматига таяниши мумкин Новости

"Бавария" "Роббери" хизматига таяниши мумкин

"Бавария" жамоаси Бундеслига доирасидаги "Байер"га қарши ўйинга жиддий тараддуд кўрмоқда.

Нико Ковач қўл остида Корентен Толиссодан ташқари қолган барча футболчилар умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишмоқда.

Жароҳатланган Роббен душанбадан бошлаб умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлаган. Рибери эса чоршанба куни индивидуал машғулотларни якунлаб, умумий гуруҳга қўшилган. Фақатгина Корентен Толиссо якка тартибда машғулот ўтамоқда.

Нико Ковач "Байер"га қарши ўйинда Роббен ва Риберини учрашув қайдномасига киритиши мумкин. Катта эҳтимол мазкур футболчилар "Байер" билан бўладиган баҳсда жамоага ёрдам бера олишади.

"Штутгарт"га қарши ўйин олдидан ҳам "Бавария" устози Нико Ковач келгуси беллашувга қадар "Роббери" - Рибери ва Роббен сафга қайтишига умид боғлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Бундеслиганинг 20-тури доирасида "Бавария" жамоаси Леверкузенда "Байер" меҳмонига айланади.

Маълумот ўрнида, Нико Ковач бошқарувидаги жамоа айни пайтда 42 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Мюнхенликлар пешқадам "Боруссия"дан 6 очко ортда қолишмоқда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика