"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
18 июл 2023 23:12
Новости
"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель жамоасининг таянч ярим ҳимоясини "Реал" футболчиси орқали кучайтирмоқчи.
"Sport1" маълумотига қараганда, Орельен Чуамени айни дамда "Бавария" қизиқишлари доирасида. Клублар ўртасида суҳбатлар ҳам бўлиб ўтган. Бунгача "Бавария" Софьан Амрабат ҳамда Эдсон Альвареснинг вариантларини кўриб чиққан, бироқ улар маъқул келмаган.
Ўз навбатида Чуаменининг ўзи ҳам трансферга қарши эмас. Чунки "Бавария" унга асосий футболчи бўлишини кафолат бермоқда. Бир йил олдин франциялик футболчи "Монако"дан "Реал"га 80 млн евро эвазига ўтганди. "Қироллик клуби" таркибида у 50 ўйинда қатнашди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии