"Бавария" "Порту" вингерига қизиқиш билдирмоқда
07 июн 2024 19:59
Новости
"Бавария" "Порту" вингерига қизиқиш билдирмоқда
"Порту" ва Португалия термаси ҳужумчиси Франсишку Консейсау "Бавария"нинг ёзги мақсадларидан бири ҳисобланади.
Мюнхенликлар португалияликларга ушбу қизиқишлари ҳақида маълум қилиб улгуришган.
15 июль санасигача Консейсауни 30 миллион еврога сотиб олиш мумкин. Футболчи атрофидаги вазиятни "Боруссия" ва "РБ Лейпциг" ҳам кузатиб бормоқда.
Жорий мавсум Консейсау барча мусобақаларда 43 ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол уриб, шунча голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали 21 ёшли вингернинг трансферини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии