"Бавария" Канселуни ортга қайтармоқчи
05 апр 2024 16:03
Новости
Германиянинг "Бавария" клуби Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселуни қайтармоқчи, деб хабар бермоқда "Relevo".
29 ёшли Канселунинг трансфери учун "Бавария" португалиялик ижара асосида ўйнаётган Испаниянинг "Барселона" клуби билан рақобатлашиши керак. "Кўк-анорранглилар" ҳимоячини 30 миллион еврога сотиб олишга тайёр, "Сити" эса 40-50 миллион евро талаб қилмоқда.
Жоао Канселу жорий мавсум "Барселона" либосида 33 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии