RU

Последние новости

02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  0 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

"Бавария" ички лагеридан дараклар Новости

"Бавария" ички лагеридан дараклар

"Бавария"да юзага келаётган ўзгаришлар ҳақида танишиб олинг.

Championat.asia ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги саҳифасида BILD нашрига асосланган ҳолда, "Бавария"нинг яқин йиллардаги режаларини ошкор килди:

• Европа чемпионлар лигасини ютиш

• Бундеслигадаги яккаҳокимликни давом эттириш

• Келаси йили ёздаги трансфер бозорида 200 миллион евро сарфлаш

• Ули Ҳёнесс катта эҳтимол клуб президенти этиб қайта сайланади

• Карл-Хайнц Руммениггенинг 2019 йилдан кейинги фаолияти сўроқ остида

Kicker нашрининг ёзишича, Нико Ковач жамоани 3-5-2 тактик схемасида уйнатмоқчи. Мазкур жойлашувда Мюллер ёки Вагнер иккинчи ҳужумчи ролида ўз имкониятларини қўлга киритишлари мумкин. Шунингдек, бу схемада Мартинез учинчи марказий ҳимоячига айланиши кутилмоқда.

Kicker "Бавария" таркибини 3 тоифага ажратди:

1. Жамоа учун яқин келажакда муҳим аҳамиятга эга ва "Бавария"да қолиши керак бўлган футболчилар: Нойер, Ульрайх, Зюле, Киммих, Горецка, Тьяго, Толиссо, Коман, Гнабри, Левандовски.

2. Мавсум давомида ўзини яхши тарафлама кўрсатиб, турли-хил шубҳаларга чек куйиши ва ўйинини кучайтириши лозим бўлган футболчилар: Боатенг, Хуммельс, Алаба, Саншеш, Хамес, Мюллер, Вагнер.

3. Келаси йили жамоадан кетиши керак бўлган футболчилар: Рафинья, Мартинес, Роббен, Рибери.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика