"Бавария" футболчиси сафдан чиқди
14 дек 2021 00:07
Новости
"Бавария" футболчиси сафдан чиқди
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала жамоасининг 2021 йилдаги сўнгги ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.
18 ёшли футболчининг қўл суягида синиш ҳолати кузатилган. Жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг айтишига кўра, унинг "Штутгарт" ҳамда "Вольфсбург"га қарши ўйинларда иштирок этиши сўроқ остида турибди.
Клубдагилар айни дамда у билан хирургик муолажаларни давом эттирмоқда.
Ушбу мавсумда Бундеслигада Мусиала 14 ўйинда қатнашиб, 3 гол киритди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии