Бартомеу тасдиқлади: "Келаси ҳафтада янги бош мураббий эълон қилинади"
15 авг 2020 03:51
Новости
Бартомеу тасдиқлади: "Келаси ҳафтада янги бош мураббий эълон қилинади"
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу клуб матбуот хизматига интервью берди.
"Қарорлар қабул қилинган. Келаси ҳафтада янги бош мураббийни эълон қиламиз. Бироқ бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилиб олишимиз керак. Бугун мияни жойига қўя олмаймиз. Мухлислардан узр сўраймиз. Бу барча ишонадиган "Барселона" эмасди.
"Бавария"ни табриклайман, жамоа бош совринга лойиқ. Биз эса кўп нарсаларни ўзгартиришимиз керак. Мухлислардан яна бир бор узр сўрайман", - деди Бартомеу.
Хабарларга кўра, Бартомеу кеча Маурисио Почеттино билан ресторанда суҳбатлашган. Буни ресторан хўжайинлари тасдиқлашган. Аммо муаммо шундаки, президентлик сайловларида Бартомеу ўз номзодини қўймоқчи эмас. Яъни, бош мураббийни президентлик сайловларида ютиб чиққан янги президент тайинлаши эҳтимоли ҳам бор.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии