Бартомеу Неймар ва Мартинеснинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
30 янв 2020 01:10
Новости
Бартомеу Неймар ва Мартинеснинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу 2017 йилда клубни тарк этган бразилиялик Неймарни жамоага қайтариш вариантлари борлиги ҳақида гапирди.
"Неймар ҳақидаги саволлар доим такрорланиб туради. Мен бунга аллақачон ойдинлик киритганман. Раҳбарият йиғилиш ўтказиб, келаси мавсум режаларини тузиб олмаса, бу мавзу муҳокама қилинмайди. Ҳозир келаси мавсум режалари тузилмаган. Аммо айтишим мумкинки, "Барселона" доим барча вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Лаутаро Мартинес? Мен бошқа клуб жамоалари ҳақида гапирмасликни маъқул кўраман. Улардан бири Италияда, бошқаси эса Францияда ўйнайди. Булар ажойиб, ёш футболчилар, аммо келаси мавсум режалари ҳақида гапиришга ҳали эрта", — деди Бартомеу.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии