"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди
18 июл 2024 21:03
Новости
"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди
Эквадорнинг "Барселона" клуби дарвозабони Жастин Корнехо ювиниш хонасида бош қисми билан ерга қаттиқ йиқилиши оқибатида вафот этди.
Эквадор клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 20 ёшли захира дарвозабонининг ўлими ҳақидаги баёнотни эълон қилди.

Корнехо кучли зарб билан ерга йиқилган ва бош қисми қаттиқ жароҳат олиб, ҳушидан кетган. Ҳушсиз ҳолатда топилган бемор 48 соат давомида касалхонада ётган.
Эквадор клуби Жанубий Америка футбол конфедерациясидан (КОНМEБОЛ) Судамерикана кубоги доирасидаги "Бразилия Ред Булл"га қарши саралаш ўйинини бошқа муддатга қолдиришни сўради, бироқ федерация бу илтимосни рад этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии