"Барселона" Холандни харид қилиш учун кредит олмоқчи
02 апр 2021 00:50
Новости
"Барселона" Холандни харид қилиш учун кредит олмоқчи
"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия"си форварди Эрлинг Холандни сотиб олиш учун футболчининг отаси Альф-Инге Холанд ва агенти Мино Райола билан музокараларни бошлади.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳозирча ҳолат унчалик жиддий эмас. Чунки футболчига бошқа клублардан ҳам қизиқишлар бор.
Аммо ESPN нашрининг ёзишича, "Барселона" Холандни сотиб олиш учун банкдан кредит олишга тайёрланмоқда. Клуб 2019 йили "Атлетико"дан Антуан Гризманни ҳам сотиб олганда шу йўлни тутганди.
Комментарии