"Барселона" Видални харид қилганини расман тасдиқлади
08 июн 2015 10:29
Новости
"Барселона" Видални харид қилганини расман тасдиқлади
"Барселона" ўз расмий сайтида ярим ҳимоячи Алекс Видаль борасида "Севилья" билан келишганини маълум қилди.
25 ёшли футболчининг кўк-анорранглилар билан шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар белгиланган. Янги футболчини таништириш маросими 8 июнь куни бўлиб ўтади. Эртага Видаль тиббий кўрикдан ўтади, кейин эса уни "Камп Ноу"да фотосессия ва матбуот-анжумани кутиб туради.
Хабарларга кўра, Видаль 2016 йилнинг январь ойигача "Барселона" сафида майдонга туша олмайди ва фақат машғулотларда иштирок этади. Бунга сабаб, ФИФАнинг Каталония клубига нисбатан қўллаган жазосидир. Якунланган мавсумда Видаль "Севилья" сафида Примеронинг 31та учрашувида майдонга тушди ва 5та голли пас бериб, 4та голга муаллифлик қилди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии