RU

Последние новости

16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2

Голларга бой бўлган учрашувда "Барселона" "Валенсия"ни мағлубиятга учратди Новости

Голларга бой бўлган учрашувда "Барселона" "Валенсия"ни мағлубиятга учратди

Ла Лиганинг 4-тур доирасидан ўрин олган "Барселона" ва "Валенсия" баҳси якунланди.

Ла Лига. 4-тур

"Барселона" - "Валенсия" 5:2

15 сенябрь, 00:00, Барселона. "Камп Ноу".

Бош ҳакам: Хосе Мария Санчес Мартинес

Голлар: Ансу Фати (2), Френки Де Йонг (7), Жерар Пике (52), Луис Суарес (61), Луис Суарес (82) - Кевин Гамейро (27), Максимилиано Гомес (90+2).

"Барселона": тер Стеген, Пике, Семеду, Лангле, Альба, Бускетс, Артур, Фати, де Йонг, Карлес Перес, Гризманн.

"Валенсия": Силлессен, Гайя, Габриэл Паулиста, Гарай, Васс, Парехо, Коклен, Ферран Торрес, Гедеш, Родриго, Гамейро.

Барселона

Ансу Фати - 2', Френки де Йонг - 7', Жерар Пике - 51', Луис Суарес - 61', Луис Суарес - 82'

Примера Дивизион . Тур 4

15/09/2019, 01:00

2
:
5
Завершен

Валенсия

Кевин Гамейро - 27', Макси Гомес - 90'

Стадион: Camp Nou, 81617 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
2'  Ансу Фати
2'  Френки де Йонг
7'  Френки де Йонг
7'  Ансу Фати
51'  Жерар Пике
53'  Жорди Альба
60'  Ансу Фати (Луис Суарес)
61'  Луис Суарес
61'  Артур
70'  Френки де Йонг (Иван Ракитич)
73'  Артур (Артуро Видаль)
82'  Луис Суарес
82'  Антуан Гризманн
27'  Кевин Гамейро
27'  Родриго
31'  Родриго
67'  Гонсалу Гедеш (Денис Черышев)
67'  Ферран Торрес (Ли Кан Ин)
69'  Ли Кан Ин
72'  Родриго (Макси Гомес)
78'  Макси Гомес
84'  Денис Черышев
90'  Макси Гомес
90'  Денис Черышев


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ГОООООООЛ!!! Макси Гомез ҳисобни қисқартирди. Аммо, ўйин тақдири аллақачон ҳал бўлган.

90. Баҳснинг иккинчи бўлимига дастлабки бўлимда бўлгани сингари 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Барселона" ҳозирга келиб Ла Лиганинг жорий мавсумида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. 12та гол!

82. ГООООООООООЛ!!!! Луис Суарес ҳудди олдинги голда бўлгани каби Силлесенни доғда қолдирди. Энди ҳисоб йириклашиб кетди.

79. Лангленинг оёғини босиб олган "Валенсия" ўйинчиси Максимилиано Гомес ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

78. Ўйин тақдири деярли ҳал. "Барселона" онлайн жадвалда 4-ўринда турибди.

- Бу эса оёқда камдан-кам гол урадиган Жерар Пике.

72. Навбатдаги ўзгаришлар. "Валенсия": Родриго ўрнига Максимилиано Гомес. "Барселона": Артур ўрнига Артуро Видаль.

70. Навбат "Барселона"га. Ўйинни ажойиб тарзда ўтказган Френки Де Йонг ўрнига майдонга Иван Ракитич туширилди.

69. 18 ёшли кореялик футболчи Ли Кан Ин дарҳол сариқ карточка ишлаб олди.

67. Яна бир ўзгариш. Ферран Торреснинг ўрнида буёғига кореялик Ли Кан Ин ҳаракат қилади.

67. "Кўршапалаклар"нинг янги устози майдонга россиялик Денис Черишевни туширди. У Гедешни алмаштирди.

64. Гризманн бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Силлессен эса ўз ҳисобига яна бир сейв қўшиб қўйди.

61. ГОООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Луис Суарес жарима майдончаси ташқарисидан "Валенсия" дарвозасини ишғол қилди.

60. Ўзгариш. Вальверде Ансу Фатини захирага олиб, унинг ўрнига Луис Суаресни майдонга туширди.

59. Сейвлар бўйича тенглик. Ҳар иккала дарвозабон ҳам бир мартадан сейф ижро этишди.

55. Хавфли вазият! Ўнг қанот ҳимоячиси Нельсон Семедунинг жарима майдончасига кира туриб берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

52. ГООООООООЛЛЛ! Антуан Гризманнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни эса Пике дарвозага йўллади. Силлессен эса бу вазиятни умуман тушунмади.

- Бугунги баҳсни стадиондан 81617 мухлис кузатиб бормоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

ТАНАФФУС

46. Баҳснинг биринчи таймига ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

- Жароҳати туфайли ўйнамаётган "Барселона" етакчиси Лионель Месси ўйинни стадиондан кузатиб бормоқда.

38. "Барселона" тўпни назорат қилган ҳолда, позицион ҳужумларга ўтмоқда. Меҳмонларнинг қарши ҳужумлари эса хавфли чиқмоқда.

31. Сариқ карточка. Ўйиндаги дастлабки огоҳлантириш "Валенсия" ўйинчиси Родриго Моренога берилди.

29. Гол инобатга олинди. "Кўршапалаклар" ҳисобни тезда қисқартиришди. Гол муаллифи - Кевин Гамейро.

27. ГОООООЛЛ! Кевин Гамейро бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди. Аммо, ҳакам VARга юзланди. Кутамиз...

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик "Барса" тарафида. 74%-26%

20. Меҳмонлар ҳужумчиси Кевин Гамейро деярли бир-бирга вазиятда чиқиб борди, аммо "Барселона" футболчисининг ҳалақит бериши натижасида ҳужумчи кўнгилдагидек зарба бера олмади.

16. Хавфли! Ансу Фати дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Аммо, ёш футболчининг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

12. "Валенсия" ҳозирча ҳеч нима қила олмаяпти. "Кўк-анорранглилар" эса тўпни ўзлари назорат қилишга кўпроқ аҳамият беришмоқда.

7. ГОООООООЛ!! Нималар бўлмоқда. Энди навбат Френки Де Йонгга. "Барселона" ўйинни шунчаки супер тарзда бошлади. Бу сафар тўпни унга Ансу Фати етказди. Ҳар иккаласида ҳам гол+пас. Қойил!

2. ГОООООООЛ!!! Илк ҳужум, илк гол. Ёш болакай Ансу Фати Де Йонгнинг пасидан сўнг тўпни Силлессен дарвозасига жойлаб қўйди.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Тез орада баҳсга старт берилади.

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Барселонадаги "Камп Ноу" стадионида "Барселона" ҳамда "Валенсия" клублари иштирокидаги Ла Лиганинг 4-тур баҳсига биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика