RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Барселона" ва ПСЖ собиқ футболчилари тўп тепаётган ОКМКнинг рақиби "Ал Араби" ҳақида нималарни билиш керак? Новости

"Барселона" ва ПСЖ собиқ футболчилари тўп тепаётган ОКМКнинг рақиби "Ал Араби" ҳақида нималарни билиш керак?

ОКМК жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш ертага Қатарнинг "Ал Араби" жамоасига қарши майдонга чиқади.

Бир ҳафта олдин "Ал Сиб"ни таслим этган Миржалол Қосимов шогирдлари ертага рақибни мағлуб этсагина чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олади. ОКМКнинг рақиби ёхуд таркибида "Барселона"нинг собиқ футболчиси тўп тепаётган "Ал Араби" жамоаси билан танишамиз

"Ал Араби" ҳақида нималарни билишимиз керак?

Доханинг "Ал Араби" жамоаси 1952 йилда ташкил этилган бўлиб, Қатарнинн энг эски клуби ҳисобланади. Клуб ўй ўйинларини 13000 мухлисга мўлжалланган "гранд Хамад" стадионида ўтказади. Клуб 71 йиллик тарихи давомида 7 карра Қатар чемпиони, 9 карра Амир Кубоги ва 6 карра Қатар суперкубогини қўлга киритган.

Натижалар


"Ал Араби" жамоаси ўтган мавсум "Қатар юлдузлар лигаси"да кумуш медалларини қўлга киритди ва шу орқали Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан бошлаш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, жамоа ўтган мавсум Қатар Амири кубогида ғолиб бўлди. Финал баҳсини "Ал Садд"га қарши ўтказган Дохаликлар, якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қатар чемпионатининг янги мавсуми 16 август куни старт олди ва Доха клуби биринчи турда "Ал Шамал" жамоаси қарши ўйин ўтказди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.




Таркиб
Жамоа бош мураббийи маҳаллий мутахассис - Юнус Али. футболчилик фаолияти давомида фақат Қатар жамоаларида тўп тепган Али, жамоани 2021 йилнинг ёзидан бери бошқариб келмоқда. Таркибга тўхталадиган бўлсак, Доха клубининг таркибида бир нечта таниқли футболчилар бор улар:

Рафинья (Бразилия,Испания)
"Барселона" ва ПСЖ собиқ футболчиси. Европада топ клубларида тўп тепган Рафиньянинг Европада сўнги клуби "Реал Сосьедад" бўлди ва 22/23 мавсумдан буён Қатар жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда.

Абду Диалло (Сенегал)
Ўтган ҳафта жамоага келиб қўшилган Диалло, ўтган мавсум "Лейпциг" сафида ижара асосида тўп тепган эди, ундан аввал эса сенегаллик футболчи ПСЖда фаолият юритган.

Арон Гуннарсон (Исландия)
Исландия терма жамоасининг узоқ йиллик сардори, 34 ёшлик таянч ярим ҳимоячи.

Симо Кеддари (Испания)
Яқиндагина 4,3 миллион евро эвазига "Эспаньол"дан сотиб олинган марказий ҳимоячи.

Мухаммад Табуни (Нидерландия)
Ёзги трансферлар ойнасида "Фейеноорд" жамоасидан 500 минг еврога сотиб олинган 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи.




Юссуф Мсакни (Тунис)
32 ёшли тажрибали вингер бир неча бор ўзбек клубларига қарши ўйнаган ва голлар урган. 2010 йилдан буён Тунис терма жамоаси сафида 86та ўйинда майдонга тушиб 17та гол урган.

Омар Ал Сома (Сурия)
Ўз вақтида Осиёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири ҳисобланган Ал Сома ҳозирги кунда "Ал Араби" сафида фаолият юритмоқда.

Жамоанинг умумий трансфер қиймати 21 миллион еврога тенг. Жамоадаги энг қиммат футболчи - Абду Диалло ҳисобланади. Transfermarkt нашри сенегаллик футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.




Ўйин услуби
Жамоа сўнги асосан 4-2-3-1 тактик услубида ўйнайди ва кичик пасларга таянган футбол намойиш этади.




Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика