RU

Последние новости

14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  10 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  37 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО Новости

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО

Хабарингиз бор, Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда юртимизда илк бора "Оммавий Эл Класико" томошаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ла лига элчиси - яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири Луис Гарсия ҳам иштирок этади.  Бугун эрта тонгда жаҳон футболида ўз изини қолдира олган футболчилардан бири Гарсия Тошкентга етиб келди.  Уни бир қатор испан футболи шинавандалари,  футболимиз жамоатчилиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.  
 
Луис Гарсия "Оммавий Эл Класико" тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради.  Қолаверса,  "Барселона" - "Реал М" учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги "Реал Мадрид" вакилларига қарши "Барселона" сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

- Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман.  Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.  "Эл класико"дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман.  Футбол тарғиботини кучайтиришга хисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман,  - дея фикр билдирди Гарсия.  
 
Таъкидлаб ўтамиз,  бугун соат 12:15 да Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Юртимиздаги "Барселона" фан клуби вакиллари Луис Гарсияга махсус ўзбекча нақшлар туширилган футболка совға қилишди.


Фото: Абдулло Файзуллаев

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика