"Барселона" ва "Бавария" 22 ёшли Камарага қизиқмоқда. Хавбекнинг "Марсель" билан шартномаси ёзда якунланади
29 ноя 2021 14:53
Новости
"Барселона" ва "Бавария" 22 ёшли Камарага қизиқмоқда. Хавбекнинг "Марсель" билан шартномаси ёзда якунланади
Ярим ҳимоячи Бубакар Камара ёзда "Марсель"дан кетиши мумкин.
22 ёшли футболчининг шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган, аммо томонлар янги битим борасида бир тўхтамга келишмади. Ўйинчига 4та таклиф юборилган, аммо барчаси рад этилган.
Музокаралардаги ушбу ҳолат сабаб хавбекка "Бавария" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Улар ўйинчи билан ёзда текинга шартнома имзолашни хоҳлашади.
Камара жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии