RU

Последние новости

03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  185 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади Новости

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади

Бугун, 10 апрель куни "Орзулар театри" деб аталмиш "Олд Траффорд" стадионида "Манчестер Юнайтед" "Барселона"ни қабул қилади.

"Қизил иблислар" "Барселона" учун Чемпионлар лигасидаги навбатдаги имтиҳон бўлиши кутилмоқда, чунки кўк-анорранглилар турнирда чемпион бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Айни дамда испан гранди жуда яхши формада, Месси эса ҳар тур рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" аввалги босқичда ПСЖни мағлуб этган бўлсада, турнир фаворитлари сафига кирмайди. Жамоа сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учради. Улар меҳмонда охирги марта ўз уйида "Уотфорд"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Таркиб

"Қизил иблислар" ҳимоясида муаммолар бор. Ҳимоячилар Антонио Валенсия, Маттео Дармиан ва Эрик Байи жароҳат туфайли "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушишмайди. Маркус Рашфорд, Андер Эррера ва Неманья Матичнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Сульшер таркиб танлашда бироз қийналиши мумкин.

Кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверденинг боши қотмаслиги аниқ, чунки ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ ҳужум чизиғи вакили Усмон Дембеле ҳақида бир нарса дейиш қийин. Ҳужумчи шифокорлар кўригидан ўтганидан сўнг унинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги аниқ бўлади. Бундан ташқари, Рафинья Алькантара узоқ вақтдан бери жароҳатини даволамоқда.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Линделёф, Смоллинг, Янг, Погба, МакТоминей, Рашфорд, Лингард, Далот, Лукаку.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.


Мураббийлар фикрлари

Уле-Гуннар Сульшер: "Биз ҳали ҳам Неманья Матич ўйинга тайёр бўлишига умид қиляпмиз, Андер Эррера эса майдонга тушмаса керак. Эрик Байи ва Антонио Валенсия аниқ баҳсда иштирок этмайди. Рашфорд нега бугун алоҳида шуғулланди? Унга шунчаки алоҳида машқлар керак эди. У жарима майдончаси ичида ўтказган машғулотларимизда қатнашмади. Кўрамиз, эртага у ўзини қандай ҳис қилар экан. Санчес? Бугун у жамоа билан биринчи машғулотини ўтказди. Ҳозир жароҳат уни безовта қилаётгани йўқ, эртага у жамоа сафида бўлмайди".

Эрнесто Вальверде: "Манчестер Юнайтед"нинг кучли томони - фақатгина стандарт вазиятлар эмас. Аввалги босқичдаги ПСЖ устидан қозонилган ғалаба уларга қўшимча куч берди. Кейинги босқичга ўтиш учун стандартларга, рақибнинг кучли томонларига эътибор беришимиз керак. Биз олдимизда бирор натижага эришиш вазифасини қўймаймиз. Меҳмонда гол уришни хоҳлаймиз. Аввалги босқичларда уйда кўпроқ гол уришга тўғри келди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз. Париждаги баҳс олдидан "Манчестер Юнайтед" сафида жароҳатланганлар кўп эди, бироқ бу жамоага ҳалақит қилмади. Бундай ўйинларда ғалабага бўлган интилиш жароҳатлар ўрнини босиб юборади. "Юнайтед"нинг Париждаги ҳалабаси бунга оддий мисол бўлиши мумкин. Барча топ клублар ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биз ҳам шулар қаторидамиз. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам турнирда ғолиб бўлмоқчи.


Қизиқарли маълумотлар

- Бу жамоалар еврокубокларда 11 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед" 3та, "Барселона" эса 4та ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки ўйин ЧЛ финали бўлган. Иккала ўйин ҳам Каталония клуби фойдасига якунланган.

- "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум Чемпионлар лигасида 8та ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди, 1та дуранг қайд этди ва 3та учрашувда ютқазди. "Барселона" эса 8та учрашувда 5та ғалабага эришиб, 3та баҳсда муроса кўчасини танлади. Мағлубият йўқ.

- Андер Эррера, Неманья Матич, Люк Шоу, Антонио Валенсия ва Эшли Янг яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги баҳсда майдонга тушишмайди.

- "Барселона" сафида Нельсон Семеду ва Серхио Бускетс сариқ карточкага илиниб турибди. Яна битта огоҳлантириш ва улар навбатдаги ўйинда майдон тушишмайди.

- Ушбу учрашувда ишлайдиган италиялик Жанлука Рокки жорий мавсум 7та халқаро ўйинларда иштирок этди. Рефери бу баҳсларда 3та қизил ва 31та сариқ карточка кўрсатган.

Рейтинг: +12   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика