"Барселона" "Лас-Пальмас"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячисига эътибор қаратди
26 сен 2021 19:08
Новости
"Барселона" "Лас-Пальмас"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячисига эътибор қаратди
"Лас-Пальмас" ярим ҳимоячиси Альберто Молейро Каталониянинг "Барселона" клуби скаутларини қизиқтириб қўйди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" скаутлари Сегунданинг сўнгги ўйинларида Испания ёшлар терма жамоаси (U19) аъзосининг ўйинларини кузатиб боришган.
17 ёшли Молейро жорий мавсумда Сегундада 6 та ўйин ўтказди ва унда 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз. "Барселона" ўтган ёзда "Лас-Пальмас"дан Педри Гонсалесни сотиб олган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии