"Барселона" Коутиньони сотиб юбориши мумкин
09 фев 2019 17:43
Новости
"Барселона" Коутиньони сотиб юбориши мумкин
"Барселона" раҳбарияти жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Маълумотларга кўра, агар футболчининг ўйини ўзгармаса Каталония клуби бразилияликни ёзги трансфер ойнасида сотиб юбормоқчи. "Барселона" Коутиньо трансферидан тушган маблағни "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг хариди учун ишлатиладиган 75 млн. еврога сарфламоқчи.
26 ёшли Коутиньо 2018 йилнинг январида "Барселона"га ўтган эди. Трансфе 135 млн. евро эвазига амалга ошган. Бразилиялик жорий мавсум ЛаЛиганинг 20та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии