"Барселона" Коутиньони сотиб юборади
09 мая 2019 11:28
Новости
"Барселона" Коутиньони сотиб юборади
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньодан қутилишга уриниб кўради.
Клубдаги манбанинг айтишича, Коутиньо келаси мавсум Каталония клубида ўйнамайди. 26 ёшли хавбекнинг ўйини "Барселона"дагиларни қониқтирмади. Кўк-анорранглилар бразилиялик учун сарфланган 160 млн. еврони қоплаш учун Коутиньони қимматроққа сотишга ҳаракат қилади.
Жорий мавсум Коутиньо "Барселона" сафида 52та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 5та голли пас берди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2023 йилда якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии