"Барселона" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
25 апр 2022 21:12
Новости
"Барселона" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
"Барселона" ҳимоячиси Сержино Дест мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Goal нашрининг хабарига кўра, унга сон суякларидаги жароҳат ташхиси қўйилган.
Америкалик футболчи Испания чемпионати доирасида "Райо Вальекано"га қарши ўйинда жароҳат олиб, танаффусда алмаштирилди. Дестнинг ўнг сонида жароҳат мавжуд.
Ҳимоячи жорий мавсумда "Барселона" сафида 27 ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширди.
Дест испан клубига 2020 йилнинг октябрь ойида "Аякс"дан келиб қўшилганди. Ҳимоячининг Каталония клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида якунига етади.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии