"Барселона" футболчисининг оёғи синган бўлиши мумкин
18 янв 2018 18:32
Новости
"Барселона" футболчисининг оёғи синган бўлиши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячиси Паулиньо "Эспаньол"га қарши Испания Кубоги 1/4 финал илк учрашувида (0:1) жароҳат олди.
Футболчи асосий таркибда майдонга тушди, аммо 56-дақиқада унинг ўрнини Иван Ракитич эгаллади.
Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчининг ўнг оёғи синган бўлиши мумкин. Паулиньо бугун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг шифокорлар диагнозни тасдиқлашади ёки рад этишади.
Агар тахминлар ўзини оқласа, "Барселона" камида бир ой Паулиньони майдонга тушира олмайди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳужумчи Усмон Дембеле жароҳат туфайли 3-4 ҳафтага сафдан чиққан эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии