"Барселона" Деулофеуни қайтармоқчи
07 апр 2017 15:18
Новости
"Барселона" Деулофеуни қайтармоқчи
"Барселона" раҳбарияти жорий мавсум охирида ҳужумчи Херард Деулофеуни қайтариш имкониятидан фойдаланишга қарор қилди.
Айни дамда Деулофеунинг трансфер ҳуқуқи "Эвертон"га тегишли, у эса ижара асосида "Милан" сафида тўп тепмоқда. Каталония клубида футболчини 12 млн. евро эвазига қайтариш имконияти мавжуд. Испанияликнинг жорий мавсумдаги ўйини испан грандининг эътиборини тортди.
"Барселона" жамоада янги мавсум учун мураббий йўқлигига қарамай футболчини қайтаришга қарор қилди. Агар "Барселона" ишонч билдираётган мутахассис Деулофеуни ўз таркибида кўрмаса, футболчи яна трансферга қўйилади.
"Барселона" устози Луис Энрике жорий мавсум охирида ўз вазифасини тарк этади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии