"Барселона" Дембеле қолса ҳам, Рафиньяга қизиқишни сақлаб қолмоқда
05 апр 2022 13:58
Новости
"Барселона" Дембеле қолса ҳам, Рафиньяга қизиқишни сақлаб қолмоқда
Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш "Барселона"нинг "Лидс" вингери Рафиньяни харид қилиш хоҳишига таъсир қилмайди.
Олдинроқ Каталония клуби Дембеле билан шартномани узайтириш борасида ижобий натижага эришилмаган тақдирда, "Лидс" ўйинчисининг трансфери вариантини кўриб чиқиши айтилган эди.
Аммо, Diario As'нинг маълумотларига кўра, "Барселона" Рафиньяни Дембеле учун қўшимча ўйинчи сифатида кўриб чиқмоқда ва француз билан янги шартнома имзолаш "Лидс" ўйинчиси билан шартнома имзолаш режаларига таъсир қилмайди.
Шу билан бирга, Рафиньянинг "Барса"га келиши ижарага олинган Адама Траорени харид қилмаслигкка сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии