"Барселона" Бускетс билан музокараларни бошлайди
28 фев 2023 12:09
Новости
"Барселона" Бускетс билан музокараларни бошлайди
Каталония клуби Серхио Бускетс билан янги шартнома борасида музокараларга киришади.
Испания терма жамоаси ва "Барселона" тажрибали ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг жорий мавсум охирида ҳозирги клуби билан битими ниҳоясига етади.
Жамоа устози Хави Эрнандес 34 ёшли футболчини яна бир йилга "Камп Ноу"да сақлаб қоладиган янги келишувга эришиш ниятида. Агар у яқинда бошланадиган музокаралар якунида ҳам клубни тарк этишда қатъий турса, унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларга эътибор қаратилади.
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоя чизиғи вакили Мартин Субименди "кўк-анорранглилар"нинг ҳозирги пайтдаги энг асосий нишони бўлиб турибди.
Похожие новости
19:58
"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади" 0
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии