«Барселона» билан хайрлашган Серхио Бускетс Европада ўйнаш нияти йўқ
06 июн 2023 07:46
Новости
«Барселона» билан хайрлашган Серхио Бускетс Европада ўйнаш нияти йўқ
Серхио Бускетс «Барселона» билан хайрлашгач, Европа клубига ўтмоқчи эмас.
«Тўғрисини айтсам, ҳали аниқ бир режага эга эмасман, олдимда 3-4та таклиф бор, аммо аниқ тўхтамга келганим йўқ. Европада ўйнашни истамайман – «Барса»га қарши расмий учрашувда ўйнаш қийин бўларди. Қолаверса, буёғига нисбатан хотиржамроқ ҳаётни маъқул кўраман. Яқин 2-3 ҳафтада барчаси ҳал бўлади. Оилам билан бирга қарорни қабул қиламиз», - дейди Бускетс.
Аввалроқ, испаниялик яримҳимоячига Саудия Арабистони ва АҚШдан таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии