"Барселона" "Байер" етакчисини кузатиб бормоқда
12 окт 2023 14:24
Новости
"Барселона" "Байер" етакчисини кузатиб бормоқда
"Барселона" Леверкузеннинг "Байер" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга эътибор қаратмоқда.
Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар бермоқда.
Манбага кўра, леверкузенликлар 20 ёшли хавбек учун катта сумма сўрашади. "Кўк-анорранглилар" бунга асосланиб, ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун муқобил вариантлар устида ишламоқда.
Тегишли номзодлар орасида "Порту" ва "Антверпен"да тўп тепаётган ярим ҳимоячилар Алан Варела ва Артур Вермерен бор.
Вирц жорий мавсум "Байер" таркибида 10 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Футболчининг Леверкузен клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали Вирцни 85 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии