"Барселона" Амрабатни сотиб олишга қарор қилди
05 мая 2023 08:00
Новости
"Барселона" Амрабатни сотиб олишга қарор қилди
Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти “Фиорентина”нинг марокашлик ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат билан шартнома имзолашга қарор қилди.
Журналист Хавьер Мигелнинг ёзишича, “кўк-анорранглилар” хўжайинлари ярим ҳимоячини ушбу ёзда қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Маълумотларга кўра, марокашлик футболчи 2022 йилги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирокидан сўнг, жорий йилнинг январь ойида Испанияга кўчиб ўтишга жуда яқин эди, бироқ трансфер амалга ошмай қолганди.
Амрабат 2020 йилдан буён “Фиорентина” сафида тўп тепади. Марокашлик хавбек "бинафшаранглилар" либосида 98 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. Transfermarkt портали клуб билан шартномаси тугашига бир йил қолган 26 ёшли ярим ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии