RU

Последние новости

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  2 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

"Барселона" 5 йил давомида Неймарга 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган Новости

"Барселона" 5 йил давомида Неймарга 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган

Теги :  Неймар
"Барселона" Бразилия терма жамоаси Неймарга шартнома имзолаганидан сўнг унга 5 йил давомида 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган.

Маълумотларга кўра, Неймарнинг расмий йиллик маоши 5 млн. евро этиб белгиланган, аммо футболчи бонуслар туфайли кўпроқ маблағ ишлаб олади. Агар 2018 йилнинг ёзигача "Барселона" Неймарга 45,9 млн. тўлай олмаса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу пулларни футболчининг ҳисобига ўтказиб бериши керак бўлади.

Неймар 2013 йилда Каталония клуби билан шартнома имзолагани учун 8,5 млн. евро олган.

Неймарнинг бонуслари қуйидагича тақсимланади: ҳар бир учрашувда "Барселона" қайдномасига кирса (майдонга тушиши ёки тушмаслигидан қатъий назар) 100 минг евро. Агар у мавсумнинг 62% ўйинларида иштирок этса 1 млн. 62 минг евро олади. "Барселона" саралаш босқичисиз Чемпионлар лигасида иштирок этса 637 минг евро (ҳар мавсумга) ишлаб олади. Жамоа гуруҳ босқичини муваффақиятли якунласа унинг ҳисобига 425 минг евро ўтказилади.

"Олтин тўп" учун - 425 минг евро.

Испания чемпионлиги учун - 637 минг евро.

Чемпионлар лигасидаги олтин медал учун - 850 минг евро.

Испания чемпионати ва Кубогидаги ғалаба учун - 850 минг евро.

Мамлакат Кубоги ва Чемпионлар лигаси учун - 1 млн. 62 минг евро.

Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси учун - 1 млн. 487 минг евро.

Испания чемпионати ва Кубоги, Чемпионлар лигаси учун - 1,7 млн. евро.

Агар Неймар қўлга киритилган турнир учрашувларининг 60%дан камроғида иштирок этса - кўрсатилган маблағнинг ярми тўланади.

Шартномада Неймар испан тилини ўрганиши кераклиги ҳақида ҳам банд бор.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика