RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Барса"нинг Кубокдаги триллери: 3-лигадаги "Интерсити" билан овертаймларда 4:3. Тарбияланувчидан эса хет-трик қабул қилиб олинди Новости

"Барса"нинг Кубокдаги триллери: 3-лигадаги "Интерсити" билан овертаймларда 4:3. Тарбияланувчидан эса хет-трик қабул қилиб олинди

Жуда ҳам муаммоли ўйин.

"Барселона" Испания Кубоги 1/16 финалида шоу уюштирди: учинчи лигадан камтаргина "Интерсити" билан ўйин ўткир сюжетларга бой бўлди.

Ким ҳам Рональд Араухо тўртинчи дақиқадаёқ гол урганда ўйин шундай тус олишини ўйлаган дейсиз. "Барселона" асосий таркиб билан майдонга тушди, яққол захира ўйинчиларидан дарвозабон Иньяки Пенья ва ярим ҳимоячи Пабло Торрени айтиш мумкин.

Каталонияликлар 59-дақиқагача хотиржамлик билан ҳисобда олдинда боришаётган эди, аммо сўнгги ярим соатда барчаси ўзгариб кетди.

Бунга эса 21 ёшли ярим ҳимоячи Ориоль Сольдевила сабаб бўлди. Ёш испан бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.



Усмон Дембеле иккинчи голни урди, Сольдевила эса дарвозабон чизиғидан бош билан тўп киритган ҳолда, тўрт дақиқадан сўнг жавоб қайтарди.

Рафинья ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келди, Ориоль эса бирга-бир вазиятдан фойдаланди. Ақлбоварқилмас ўйин!

"Барса" уч бор ҳисобда олдинда борди ва "Барселона"дан ташқари (бу ҳақда пастроқда) барча учун ноунейм бўлган йигитчадан учта тўп қабул қилиб олди.

"Интерсити" шундай қилиб топ-рақибни қўшимча вақтларгача олиб борди, у ерда эса ҳисобни тенглаштира олмади: Ансу Фати 104-дақиқада гол урди, бунга эса жавоб берадиган топилмади.


"Барса"га ўзининг тарбияланувчиси учта тўп киритди. Уни 2020 йилда текинга қўйиб юборишганди


Ориоль Сольдевила нафақат тарбияланувчи, балки Барселонада туғилган ҳам. У ҳозирда чап вингер, бўйи ҳам баланд (185 см).

Ориоль 2018 йилдан 2020 йилгача "Барселона" академиясида шуғулланган: "Мен болалигимдан Куле ва клуб аъзоси эдим", – деди у кейинроқ.



Сольдевила клубга керак бўлмади ва текинга "Бирмингем"нинг ўринбосарлар жамоасига йўл олди. У ерда U23 жамоаси учун ўйнади, бу эса катталар жамоаси билан шартнома имзолашга замин яратди, аммо камтаргина "Интерсити" билан. У шундай қилиб "Барселона" билан ўйнаш имкониятига эга бўлди ва ундан чиройли тарзда фойдаланди.

Муҳим ўйин олдидан Сольдевилага эътибор одатдагидан юқорироқ эди, йигитча ҳатто ўз рациони ҳақида ҳам гапириб ўтди: "Нонуштага ерёнғоқ мойи ва бабанли тост. Эрталабки машғулотлардан сўнг озгина протеин истеъмол қилдим", – дея муваффақият формуласини келтириб ўтди у.

Ориоль Испания Кубогининг ушбу мавсумида "Атлетико Чирбонеро" (1:0)га қарши 13 дақиқа ва "Мирандес" (ҳатто гол урди)га қарши ўйинда 72 дақиқа ҳаракат қилди. Испаниянинг учинчи дивизионида эса 17та ўйинда 1та гол ва 2та ассист қайд этган. Сольдевиладан кўпроқ захирадан жокер сифатида фойдаланишди, у чемпионатда атиги 575 дақиқа ҳаракат қилган. Бу "Барселона"га қарши ўйиндаги хет-трик фонида янада катта сюрприз.


"Интерсити" – бу қандай клуб ўзи? Атиги беш йил олдин ташкил этилган ва фон бозорига чиққан



"Барселона" ушбу шоу-ўйинни Аликантеда ўтказди. Бу жой билан илк ҳаёлга келадиган нарса Сегунда ва Кубок ўйинларида иштирок этган шу номдаги "Аликанте" жамоаси бўлиши мумкин. Аммо, бундай клуб 2014 йилдаёқ тарқатиб юборилган.

"Интерсити"ни эса 2017 йилда ташкил этишди. Дастлаб Валенсия бирлашмаси минтақавий биринчилигидан бошлашга тўғри келди, сабаби клуб йўқ жойдан пайдо бўлди – илк қадамни биринчи уринишдаёқ 2017/18 йилги мавсумда муваффақиятли ташлашди.

Клубни бирдан учинчи дивизионда жой эгаллаш учун 2018 йилнинг ёзида "Новельда" билан бирлаштирмоқчи бўлишди. Аммо, Испания футбол федерацияси географик нормалар тўғри келмаслиги сабаб бунга рухсат бермади: шаҳарлар бир-биридан жуда узоқ эди – 28 км.



"Интерсити" якунда ўзининг ноёб жойлашувини мустаҳкамлади. Клуб хўжайинлари лойиҳани футбол стартапи сифатида тавсифлашади. Бу ғояни технобизнесменлар Сальвадор Марти ва Хавьер Мира амалга оширишни хоҳлашди, улар юзни таниб олувчи FacePhi компаниясини ривожлантиришмоқда. Улар футболда бизнес-лойиҳани шундай ҳам қуриш мумкинлигига қарор қилишди: "Интерсити"нинг акциялари 2021 йилнинг октябридан фонд бозорида мавжуд – бу Испаниядаги илк наъмуна.

"Интерсити" беш мавсумдан тўрттасини ижобий ҳал қилди ва лигага чиқди, улар ҳозирда учинчи дивизионда (аммо, ҳозирча 16-ўринда) иштирок этишмоқда. Испания Кубогида "Барселона" билан бундай ўйин туфайли бренд шубҳасиз кичик хусусий инвесторлар учун анча жозибадор бўлиб қолди.


"Интерсити" – "Барселона" 3:4 (0:1, 3:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 4 Араухо, 1:1 – 59 Сольдевила, 1:2 – 66 Дембеле, 2:2 – 74 Сольдевила, 2:3 – 77 Рафинья, 3:3 – 86 Сольдевила, 3:4 – 103 Фати.

"Интерсити": Кампос, Жайме (Нсуэ, 82), Гальвес (Эррера, 46), Перес (Ангонг Эболо, 94), Мурриа Сориано, Кристо Ромеро, Сольдевила, Мари, Ройхе (Коффи, 65), Белотти (Энеко Ундабаррена, 82), Пинан (Шеми, 67).

"Барселона": Пенья, Бельерин (Алонсо, 83), Кунде, Араухо (Эрик Гарсия, 60), Альба, Бускетс, Кессье, Торре (Гави, 60), Депай (Фати, 74), Дембеле (Бальде, 105), Ферран Торрес (Рафинья, 61).

Огоҳлантириш: Торре (50).


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика