"Барса" юқори маош ва Райоланинг комиссияси сабаб Погба билан шартнома имзолашга уринмайди
17 окт 2021 14:48
Новости
"Барса" юқори маош ва Райоланинг комиссияси сабаб Погба билан шартнома имзолашга уринмайди
"Барселона" келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартнома имзолашга уринмайди.
Каталония клуби келаси ёзда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳлаганди, аммо Погба варианти "кўк-анорранглилар"нинг молиявий муаммолари сабаб имконсиз.
"Барса" Погбага МЮда олаётган 17 млн евро маошни тўлай олмайди. Бундан ташқари, агент Мино Райола шартнома имзолашдан олдин катта комиссия сўрайди.
"Барса" Погба учун аукционда иштирок этмайди. Клуб хавбекнинг агенти бошқа клублар билан алоқа орқали ўз мижозининг янги шартномасини яхшилаш учун "Юнайтед"га босим қилмоқда деб ҳисобламоқда.
28 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии