"Барса" Хави Симонснинг трансферини кўриб чиқмоқда. ПСЖнинг 18 ёшли хавбеки - каталонияликлар тарбияланувчиси
15 ноя 2021 18:01
Новости
"Барса" Хави Симонснинг трансферини кўриб чиқмоқда. ПСЖнинг 18 ёшли хавбеки - каталонияликлар тарбияланувчиси
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хави Симонс "Барселона"га қайтиши мумкин.
Каталония клуби 18 ёшли ўйинчи билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Нидерландияликни ортга қайтариш варианти олдин ҳам кўриб чиқилган эди, аммо "кўк-анорранглилар" раҳбарияти сўнгги кунларда яна бу саволни кўтаришди.
Симонснинг агенти бўлмиш Мино Райола эҳтимолий трансферни "Барса" президенти Жоан Лапорта билан учрашувлардан бирида кўриб чиқди. Лапортага Париж клуби билан шартномаси 2022 йилда якунланадиган ўйинчининг текин трансфери ёқмоқда.
Симонс - "Барселона" тарбияланувчиси, у ПСЖга 2019 йилнинг ёзида ўтган ва ўтган мавсум парижликлар таркибида атиги 2та тўлиқ бўлмаган ўйин ўтказган.
У жорий мавсум ПСЖнинг U19 жамоасида ўйнамоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии