RU

Последние новости

14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  1 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  0 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  0 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  34 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  12 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди Новости

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди

Испаниянинг икки гранди ўртасида сўнгги пайтларда музокаралар авжига чиққан эди.

"Атлетико Мадрид" 2019 йилда франциялик Антуан Гризманни 120 млн еврога Каталония клубига пуллаб юборган эди. 31 ёшли ҳужумчи Каталониядаги ҳаётга мослашиб кета олмади ва 2021 йилда 2 йиллик ижара шартнома асосида собиқ клубига қайтди. 

"Кўк-анорранглилар" Антуанни бутунлай қайтариб беришни исташди ва бунга Мадрид клуби ҳам қарши эмас. Гризманнинг шартномасида агар у иштирок этадиган ўйинларнинг ярмида 45 дақиқа майдонда ҳаракатланадиган тақдирда "матрасчилар" ҳужумчига 40 млн евро тўлаши кераклиги кўзда тутилган эди. Бироқ "Ванда Метрополитано" эгалари бу миқдордаги пулни кўп, деб ҳисоблашди ва охирги бир неча ҳафталарда музокаралар олиб борилаётган эди.

Икки клуб ниҳоят якдил бир қарорга келдилар. "Барса" ён берадиган бўлди. "Атлетико" битимдаги сумма 40 млн евронинг ярмидан сал кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди.

"Атлетико" устози Диего Симеоне шартноманинг ўша банди кучга кирмаслига учун Гризманнинг майдондаги дақиқаларини чеклашга мажбур бўлаётган эди. Клуб тарихидаги энг яхши тўртинчи тўпурар ҳисобланадиган франциялик футболчи иккинчи таймда захирадан туширилаётганди.

Антуан Гризманн ушбу мавсум "Атлетико" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та тўп киритди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика