RU

Последние новости

02:25Евро-2024. Дания - Сербия 0:0, Даниянинг голи хисобга олинмади  0 02:15Евро-2024. Англия - Словения 0:0, Палмер ваниҳоят майдонга тушди  0 01:55Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди  3 01:50Мусобақанинг энг зерикарли учршувида Англия Словения билан нурсиз дуранг ўйнади  12 01:18Андреа Белотти "Рома"ни тарк этиб, А Серияни бошқа жамоасига ўтди  0 00:41"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади  1 00:35Евро-2024. Франция - Польша 1:1, Франция мусобақадаги биринчи голини урди  1 00:27"Рома" де Росси билан шартномани 2027 йилгача узайтирди  0 00:25Евро-2024. Нидерландия - Австрия 2:3  0 00:10Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"  3 23:43Темур Кападзе: "Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик"  0 23:26Февзи Давлетов: "Иккита қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:59Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди  25 22:56Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади  9 22:20Суперлига. "Олимпик" - "Сурхон" 2:0, Нодир Неъматхонов аламини болбойдан олди  6

"Барса" жанжалли трансферни ўйлаб топди. "Реал" президентини ҳали бунчалик масхара қилишмаганди Новости

"Барса" жанжалли трансферни ўйлаб топди. "Реал" президентини ҳали бунчалик масхара қилишмаганди

Қани кетдик.


Асенсионинг Хавига кераклиги факт эмас, аммо бу ўтиш Перес учун аниқ зарба бўлади


"Реал" ва "Барселона" ўртасида 15 йилдан бери тўғридан-тўғри ўтишлар бўлмаган. Бундай таваккалли йўлни босиб ўтган сўнгги ўйинчи — Хавьер Савиола.


Аргентиналик у жамоада ҳам, бу жамоада ҳам порламади ва эркин агент мақомида ўтди, шу сабаб унинг воқеаси унутилди. Келаси ёзда ҳисоблагич яна ишлаб кетиши мумкин. Бу сафар жанжалларсиз бўлмайди.


"Реал"да ўйинчи ва президент ўртасида келишмовчилик бор. Бундан барча жабр кўради


Бу воқеанинг "айбдори" — Марко Асенсио. Ярим ҳимоячи Мадридга 2015 йилда келди ва тезда мухлислар учун севимли ўйинчига айланди. У ўзининг узоқдан берадиган зарбалари билан барчани лол қолдирди ва "Олтин тўп"га эҳтимолий даъвогар сифатида кўрилди, аммо жароҳатлар ҳалақит берди. Жиддий жароҳат Асенсионинг деярли бутун 2019/2020 йилги мавсумни ўтказиб юборишига сабабчи бўлди, футболчи шунинг натижасида кичикроқ жароҳатлар туфайли ҳам таркибда тушиб қолаверди. Аммо, Марко самарали ҳаракатларни сақлаб қолди: у ўтган мавсум Ла Лигада 10та гол урди (бирортаси ҳам пенальтидан урилмади).



Ёз келди ва кутилган шартномани узайтириш саволи кўтарилди, сабабси Асенсионинг амалдаги келишуви 2023 йилга қадар мўлжалланган. "Реал" ўйинчига таклиф берди, аммо йилига "тоза" 5 млн маош унинг мақсадларига умуман тўғри келмайди. Марко буни рад этди, клуб президенти Флорентино Перес эса жуда ҳам ҳайрон қолди. Шунчаки у ерда "йўқ" сўзини эшитишга кўникмаган.


Шундан сўнг воқеалар ривожи тезлик билан ривожланиб борди. El Confidencial хабарига кўра, Перес Карло Анчелоттига талабини билдирган: ёки Асенсио кам ўйнайди, ёки умуман йўқ. Буни агар битта нарса бўлмаганда сариқ миш-миш дейиш мумкин эди — Марко ростдан ҳам умуман майдонга туширилмаяпти. Ўзингиз таққосланг: Асенсио ўтган мавсум жароҳатларга қарамай, Ла Лигада 31та ўйинда майдонга тушган. ушбу мавсумда эса иккита ўйиндан захирадан майдонга тушиб, 11 дақиқа тўп тепган. Ҳа, Марко умуман соппа-соғ.


Айтганча, Асенсио бунга қарамай, гол уришга муваффақ бўлди. У Чемпионлар Лигасида иккита ўйинда жами 36 дақиқа ўйнаб, битта гол уришга эришди. Бунга қарамай, Анчелотти матбуот анжуманларида шунчаки Маркони танқид қилмайди, балки унга "ҳамдарлик билдиради". Асенсио бир ҳафта олдин "Мальорка"га қарши ўйинда тўлиқ захирада ўтирди, тушмаслигини билганида эса "ёниб кетди". У махсус кийимни ечиб ташлади ва сув турган идишни тепди.


"Асенсионинг жаҳли чиққанини тушунаман, унинг фикрига қўшиламан ва буни инобатга оламан", — Карло Анчелотти.


Вазият кескин ва ҳеч ким учун яхши эмас. Асенсио ўзининг ўрнидан норози, Анчелотти эса клуб манфаати йўлида ҳаракат қилишга мажбур.



Перес иккинчи зарбани қабул қилиб олиши мумкин. "Барса"нинг айёрона юриши


Ўйинга "Барселона" қўшилди. Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб Аcенсиога қизиқмоқда ва жиддий тарзда уни келаси ёзда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Битим тезроқ амалга ошиши мумкин, сабаби Марко агентини ўзгартирди ва ҳозирда унинг ишини Жорже Мендеш олиб бормоқда. Португалияликда "Барса" раҳбарияти билан ажойиб муносабатлар бор.


Шунчаки Переснинг юзини тасаввур қилинг: бир йилда ўз футболчисидан рад жавобини олиш ва асосий рақобатчи сафига ўтиш. Шундай қилиб, футболда ҳамма нарсани кўрган Флорентино ҳали бунчалик масхара қилинмаган эди. Агар Асенсио ҳақиқатдан ҳам "кўк-анорранглилар" либосини кийса, "Барса" ўйинларини трансляцияси "Реал" президенти уйи ва "Сантьяго Бернабеу" стадионида бир километр радиусдаги барча жойларда таъқиқланиши мумкин.


"Барса" учун Асенсио битими айёрона юриш бўларди: бу асосий рақибга қарши зарба (жумладан, имидж тарафлама) ва таркибни кучайтириш. Аммо, ҳали Марко каталонияликлар бош мураббийига керакми ёки йўқ, буни аниқлаш қийин. Агар клуб ростдан ҳам шундай шов-шувли қадамни ташласа, Хавининг фикри иккинчи даражага ўтиши мумкин — барибир бу катта сиёсий қадам.



"Ёш" Асенсио яқинда 26га кирди. Бундай ёшда мунтазам равишда ўйнаш керак ва ҳозирча Марко буни "Реал"да қилмаслигигига қараб кетмоқда. Наҳотки у "Барса"да ўйнайди?



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика