RU

Последние новости

00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  9 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3

Барнс: Жота "Барса" ёки "Реал"да ҳозиргидек ўйнолмайди. Бу гап Мане ва Салоҳга ҳам тегишли Новости

Барнс: Жота "Барса" ёки "Реал"да ҳозиргидек ўйнолмайди. Бу гап Мане ва Салоҳга ҳам тегишли

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Жон Барнс сўнгги пайтларда ажойиб ўйин кўрсатаётган Диогу Жота ҳақида фикр билдирди.

"Клопп фақат ўз услубига мос ўйинчиларни харид қилади. Агар Жота бошқа клубга ўтадиган бўлса, "Ливерпуль"да қилган ишини бажара олмайди. Бу гап Мане ва Салоҳга ҳам тегишли.

Клопп уларни зўр футболчига айлантириб қўйди, демоқчи эмасман. Бу футболчилар олдин ҳам ажойиб савияда эди. Шунчаки, улар "Ливерпуль"нинг тизими ва услубига мос келишади.

Масалан, Жота "Барселона"га ўтадиган бўлса, у ерда бир нечта голлар уриб, худди "Ливерпуль"даги каби ўйнашига ишонмайман. Менимча, жамоанинг ҳеч бир ўйинчиси бунга қодир эмас. "Ливерпуль" муваффақиятга эришиш учун ўз тизимига мос келадиган футболчиларни топишни истайди.

Жота – фантастик ўйинчи, аммо Диогу "Реал"да ўзини кўрсатолмайди. Барчаси Юрген Клоппга ва унинг ўз услубига мос тушадиган футболчиларни топа олишига боғлиқ", – деди англиялик собиқ форвард.

Жота - ЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика