RU

Последние новости

22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  48 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  1 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  20 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  43 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  52 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

Барчаси "Мбаппе операцияси" ҳақида Новости

Барчаси "Мбаппе операцияси" ҳақида

2022 йил бошланишига 50 кун қолди.

Айнан шу кундан бошлаб "Реал Мадрид" Килиан Мбаппе билан тўғридан-тўғри, ҳеч кимдан сўрамай, ҳеч кимни огоҳлантирмай алоқага чиқиши мумкин. Футболчи ва ПСЖ ўртасидаги келишув кейинги йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

"Қаймоқранглилар" французни ёздаёқ жамоага олиб келишни исташганди, аммо ПСЖ ўз юлдузини ҳар қандай сумма таклиф қилинса-да, сотмасликка қарор қилди.

Юртимизда қор ёғди, бу эса бевосита қишдан дарак. Демак, қишки трансферлар ойнаси яқин. Шу ўринда "Мбаппе операцияси" ҳақида барча фактлар ва деталларни билиб қўйишнинг айни вақти, назаримизда.


Чиндан ҳам Мбаппе "Реал Мадрид" билан шартнома имзолайдими?

Вазиятдан оз бўлса-да, хабардор мухлислар яхши билишадики, Мбаппе келаси йил ёзда Парижни тарк этиб, "Реал Мадрид"нинг янги лойиҳасида асосий юлдуз сифатида ўз саргузаштини бошлаш ниятида турибди.

"Мен ПСЖ вакилларига июлдаёқ кетишни исташим ҳақида айтдим. Янги саргузашт вақти келди", – дея француз Лига 1ни тарк этиб, "Мадрид"га қўшилишни исташини кенг оммага эълон қилди.


Мбаппе ПСЖ билан шартнома муддатини узайтириш эҳтимоли борми?

Испанлар ПСЖ Мбаппени янги шартнома имзолашга кўндиришидан хавотирда, бироқ "қаймоқранглилар" ўйинчи дастлабки қарорини ўзгартирмаслигидан умидвор.

Омадсиз уринишлардан кейин ПСЖ футболчи маошини йилига 25 миллион еврога кўтаришга тайёр ҳамда французни ҳужум чизиғини Лионель Месси, Неймар ва Мбаппе учлиги ташкил қилувчи кучли янги лойиҳа билан сақлаб қолмоқчи.


Килианнинг яқинлари якуний қарорга қанчалик таъсир ўтказиши мумкин?

Мбаппенинг онаси шартнома муддатини узайтириш вариантини инкор этмади ва футболчи оиласидагилар ҳамда агент бу борада қанчалик таъсир кучига эга эканлигини аниқлаш лозим.

"Отаси шу ерда қолишимизни хоҳлайди, мен ва адвокатимиз эса кетиш тарафдоримиз, аммо ҳеч биримиз унинг ўрнига қарор қабул қилмаймиз", – деганди сал аввал Мбаппенинг онаси. "Бугунги кунда ПСЖ билан музокаралар давом этмоқда ва барчаси жойида".



"Реал Мадрид" январдаёқ Мбаппе трансферини амалга ошириши мумкинми?

"Реал Мадрид" ушбу вазиятда ПСЖга бўлган ҳурматни ифодалаш мақсадида, яна бир таклиф юбориши мумкинлигини рад этмаяпти. Шу йўл билан Қироллик клуби Мбаппени эркин агент сифатидагина қўлга киритиш ниятида эмаслигини кўрсатиб қўяди. Август ойидаёқ "қаймоқранглилар" нафақат французлар балки барчага, бу трансфер йўлида футболчининг тугаб бораётган шартномасидан фойдаланиб қолиш ниятида эмаслигини намоён қилди.

"Мадрид"дагилар қишда Мбаппе хизматлари учун таклиф қилиниши мумкин бўлган сумма борасида аниқ рақамларни муҳокама қилмаган, лекин клубдагилар ПСЖ ҳар қандай таклифни рад қилади деб ҳисоблайди.


Ва ниҳоят, Винисиуснинг "ўйини очилгани" "Мбаппе операцияси"га таъсир қиладими?Винисиус жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётгани, "Мадрид"нинг Мбаппе борасидаги қарорига таъсир қилмайди. Аксинча, "қаймоқранглилар" бу икки футболчини бирлаштириб, айнан улар янги даврни бошлаб беришлари ҳамда клубни ҳам майдондаги ютуқлари, ҳам маркетинг томондан фойдасига хизмат қилади деб ҳисоблайди. Мбаппе трансферидан қатъи назар, "Реал Мадрид" Винисиусни ўз лойиҳасининг муҳим фигураси деб билади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика