RU

Последние новости

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  8 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Барчаси Геннадий Красницкий турнири ҳақида Новости

Барчаси Геннадий Красницкий турнири ҳақида

"Kelajak Yulduzlari company" ва "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлигида клубнинг афсонаси, XX асрнинг Ўзбекистондаги энг яхши футболчиси - Геннадий Красницкий шарафига ўтказилган мусобақа ўз якунига етди.

Унда Республиканинг энг кучли 6та жамоаси иштирок этди. Воҳадан Қаршининг "Насаф", Водийдан Наманган футбол академияси ташриф буюрган турнирни, Тошкентдан Ўзбекистон чемпиони "Одил Аҳмедов ФА", Тошкент шаҳрининг амалдаги чемпиони "Пахтакор", "Дўстлик" ҳамда Тошкент футбол академиялари тўлдиришди. Жами 6та жамоа, ўзаро 5та тур ўйинларида майдонга тушдилар. Учрашувлар "Пахтакор" академияси стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашув 1:1 бўлиб турган вазиятда, "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчлари гол уриб ғалаба қозондилар. Агар баҳсда дуранг қайд этилганида "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритар эди.


Бугун пойтахтда хусусий жамоаларнинг сони ошиб боряпти. "Одил Аҳмедов ФА" каби иш бошлаган "Дўстлик" жамоаси турнирни учинчи ўринда якунлади.


"Пахтакор" жамоаси эса турнирда кумуш медалларни қўлга киритган ҳолда иккинчи бўлди. 

Дилшод Нуралиев ўз ҳисобига яна битта соврин ёзиб қўйди. 2009 йиллар жамоаси билан Тошкент шаҳар кубоги, Ўзбекистон чемпионлиги ва мана энди Геннадий Красницкий Кубоги.


Мусобақада Геннадий Красницкий билан болаликдан дўст бўлиб, унинг ўйинларини ОАВ орқали ёритиб борган Мавлон Шукурзода ҳам иштирок этдилар. Бу киши айни пайтда Красницкийга бағишлаб катта китоб ёзяптилар. Улар келажак юлдузларига, "Гена" ҳақида сўзлаб берар экан, у томонидан амалга оширилган ажабтовур ҳаракатларни сўзлаб берди. 2023 йил мазкур мусобақа иштирокчиларига, албатта Геннадий Красницкий китобини тарқатишни ҳам ваъда қилдилар.


- Бу турнир ҳақида эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Дўстимизни ёд этиб, мана шундай чиройли мусобақа ташкил қилган "Kelajak Yulduzlari company" ва Генани жаҳонга танитган "Пахтакор" клубига катта раҳмат айтаман. Келажакда бу болалар ҳам дўстимиз каби дунё ареналарида тўп тепиб, кучли жамоалар шарафини муносиб ҳимоя қилиб юришларига тилакдошман.  



Мусобақанинг ёпилиш маросимини томоша қилинг.

Якуний жадвал ва натижалар қуйидагича кўриниш олди:


1-тур.

Наманган ФА - Пахтакор 0:3

Дўстлик - Насаф 1:1

ТФА - Одил Аҳмедов ФА 2:2


2-тур.

Одил Аҳмедов ФА - Насаф 5:1

Наманган ФА - Дўстлик 0:4

Пахтакор - ТФА 3:0


3-тур.

Пахтакор - Дўстлик 6:1

Одил Аҳмедов ФА - Наманган ФА 3:1

ТФА - Насаф 0:1


4-тур.

Насаф - Наманган ФА 1:2

Пахтакор - Одил Аҳмедов ФА 0:2

Дўстлик - ТФА 2:0


5-тур.

Дўстлик - Одил Аҳмедов ФА 1:2

Насаф - Пахтакор 0:2

ТФА - Наманган ФА 2:1



Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика