RU

Последние новости

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  40 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди Новости

Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди

Бугун бўлиб ўтган Суперлиганинг сўнгги ўйинида "Бухоро" сафарда "Металлург" меҳмони бўлди.

Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ишдан кетаётганини маълум қилди.

"Мана, бугунги ўйин билан 2018 йилги чемпионат ҳам ўз якунига етди. Бу мен учун мураббий сифатида иккинчи мавсум бўлди. Жамоам билан бу йил ҳам ўтган йилдаги каби 6-ўринни эгалладик. Суперлига баҳслари ўзига яраша қизиқ ва шиддатли ўтди дейишим мумкин".

"Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, раҳбариятга, футболчиларга ва клуб ходимларига ташаккур айтаман. Ўзимга келсак, мураббийлик соҳасида янада кўпроқ изланишим, ўқишим керак деб ҳисоблайман. Шу сабабли бугун жамоа бош мураббийлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзишга қарор қилдим".

"Бу қарорга келиш жуда оғир бўлди. Мен ўз юртимни, ўз шаҳримни ва футболда ўтган йилларимда мен билан бирга бўлган барчани яхши кўраман. Менинг футболчи бўлиб етишишимда Бухоронинг ўрни катта. Шу ерда улғайдим, футбол сабаб бошқа юртларда ҳам тўп тепдим".

"Орзу қилардимки, бир кун келиб ўзимнинг севимли жамоамда мураббий бўлишни. Мана орзуим амалга ошиб икки йил жамоани бошқардим. Шу икки йил ичида "Бухоро" учун чин юракдан меҳнат қилдик. Жамоа ҳар икки мавсумда чемпионат етакчиларига қарши муносиб рақобат кўрсата олди. Бугунги қароримни барча тўғри тушунади деган умиддаман. "Бухоро" ҳамиша қалбимда яшайди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман", - дейди Бақоев.

Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика