Банега ёзда Осиё клубига ўтади
26 янв 2020 08:03
Новости
Банега ёзда Осиё клубига ўтади
“Валенсия” ва “Интер” жамоаларининг собиқ футболчиси, айни пайтда “Севилья” шарафини ҳимоя қилаётга аргентиналик ярим ҳимоячи Эвер Банега ёзда Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клуби аъзосига айланади.
Бу ҳақда саудияликлар клубининг расмий Твиттер саҳифаси хабар бермоқда.
31 ёшли футболчининг “Севилья” билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва у “Ал Шабаб” сафига бориб қўшилади. Футболчи янги жамоаси билан уч йиллик келишувга эришган.
Жорий мавсумда Банега “Севилья” сафида барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 голли узатмани амалга оширди.
“Ал Шабаб” клуби айни пайтда Саудия Арабистони чемпионатида 15 учрашувдан 22 очко тўплаб, 9-поғонада бормоқда.
Похожие новости
21:57
"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда! 0
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии