Балотелли: "Ҳеч қачон "Ливерпуль"да ўйнамайман"
26 окт 2017 17:26
Новости
Балотелли: "Ҳеч қачон "Ливерпуль"да ўйнамайман"
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли ўзи бир неча мавсумни ўтказган "Ливерпуль"га қайтмаслигини айтди.
"Ҳеч қачон "Ливерпуль"да ўйнамайман. Бу клуб мухлислари жуда ажойиб, аммо раҳбарият - жуда ёмон" - дейди Балотелли.
Италиялик ҳужумчи "Ливерпуль" сафида 2014-2016 йилларда ўйнаган. Марио Балотелли мерсисайд клуби сафида 28та учрашув ўтказиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган. Италиялик 2016 йилнинг ёзида "Ницца"га ўтган эди.
Комментарии