RU

Последние новости

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   14

Балки "НФЛ"дан ўрнак олармиз? Новости

Балки "НФЛ"дан ўрнак олармиз?

Кеча Championat.com сайтида Россия биринчи лигаси учун жорий қилинган янги қонун ҳақидаги хабарни ўқидим.
Унда айтилишича, бундан буён Россия биринчи дивизионида фаолият олиб бораётган футболчи, мураббий ва клуб ходимининг ойлик маоши 8000 АҚШ долларидан ошмаслиги керак. "Алания" билан бўлиб ўтган ишлардан кейин "НФЛ" шундай қарорга келишни маъқул кўрди.

Бизда нима учун яхши савиядаги легионерлар камайиб кетди, биласизми? Чунки ўзимизда ҳам ёмон топишмаяпти улар. Нима кераги бор, хорижга чиқишнинг? Хорижда асосий таркибда майдонга тушиш учун астойдил меҳнат қилиш керак. Олий лигамизда битта гол уриб қўйинг, бўлди, кейинги иккита ўйинда асосий такрибдаги жой сизники. Мукофот пули ҳам чакки бўлмайди. Мавсум аввалида олинадиган кўтарма пулини айтмайсизми!

Бугунги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўртача 20 млн сўмдан 300 млн сўмгача кўтарма пули олинади. Бу пул шунчаки шартномага қўл қўйишингиз учун. Ҳали мавсум бошланмай туриб жамоалар ўз бюджетларининг 30%га яқинини бирор марта ўйинга майдонга тушмаган футболчи учун сарф қилиб бўлишади. Бу пуллар эса йил давомида оддий меҳмонхона, футболчиларнинг хавфсизлигини таъминлай олмайдиган тунги таксилар, мухлислар учун яратилиши керак бўлган шароит, стадион ва база, яхши легионер учун сарф қилиниши лозим бўлган маблағ ва энг ёмони болалар футболи оқали тежалади. Агар шу кўтарма пулини йўқотсак, мен юқорида санаб ўтган барча ишларга бу маблағ етиб ортади. Натижада клубларнинг сифати ошади. Шароитга эга мухлис стадионга кела бошлайди. БЎСМдан истеъдодли футболчилар чиқа бошлайди.

Футбол аслида ким учун ўйналаётганлигини раҳбарлар ўзлари учун аниқлаб олишлари керак. Турнир жадвали учунми ёки мухлис учун? Мухлис учун бўлса нима учун жамоаларнинг хориж сафарларига матбуот котиблари олиб кетилмаяпти? Жамоасининг ҳар бир қадами ишқибоз учун қизиқ, аммо юқоридаги пуллар матбуот котибига кетадиган арзимас чақа орқали ҳам тежаляпти.

2014 йилда фақатгина "Нефтчи" ўз ходимини Туркия сафарига олиб кетди. Майли, балки ҳиссиётга берилаётгандир, аммо у киши ёзяпти. Мухлис эса ўқияпти. Гап тамом, вассалом! "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив"-чи? Агар ОЧЛнинг жаримаси  бўлмаганида "Насаф" ҳам ўз матбуот котибини ташлаб кетган бўларди. "Олмалиқ"қа нима дейсиз? Клуб структурасидаги деярли барча ишларни қиладиган Бахтиёр Ширинов ташлаб кетилди. Куни кеча бир ҳамкасбим (у ҳам матбуот котиби) клубдан кетаман деб қолди.
 
"Биз уларга фақат иш пайтида керакмиз, қолган пайт ходим сифатида кўришмайди". Ишонаверинг, рост гап бу. Ўзим ҳам 7 йил давомида клуб тизимида фаолият олиб борганман. Лирик чекиниш учун узр, мавзуга қайтамиз.

Ўзбекистон чемпионатидан даромад кўраётган футболчилар Италия B сериясидаги ўйинчилардан кўп пул топаётганларига ишонасизми? Йўқ бўлса керак, аммо бу факт. Зейтуллаев айтдики, Ўзбекистонда яхши ўйинчилар кўп. Улар Италия B сериясида бемалол ўйнаб кета олишади. Мен сўрайман: 5-6 000 АҚШ доллари берадими? У айтади: Йўқ, асло, агар бундай КАТТА (!) пулни ўйлашадиган бўлса, бормай қўя қолишсин. У ерда 2-3 мингга ўйнашади.

Мана кўрдингизми, нима учун бизникилар хорижга кетишни жуда ҳам хушлашмайди. Уларнинг салоҳияти етмайди эмас, шунчаки моддий томондан кичик суммалар уларга ёқмайди. Аммо бу суммани ҳам у ерда осонгина ишлаб топиб бўлмайди. Бир ўйинда 5та гол урмайсанми, кейинги ўйинга тайёр бўлмасанг, мураббий сени аввалги натижангга қараб ўтиримайди: “БОНКА”га ўтирасан.

Агар бизда клублар ўзларига ажратилаётган пулларни тўғри йўлда тақсимлай олсалар, катта ютуқларга эришиш мумкин. Клуб деганда фақат футболчи ва мураббийни тушуниш керак эмас. Мураббий деганда эса бош мураббийни... Қизиғи шундаки, ўринбосарлар таркиби мураббийларини МУРАББИЙ ўрнида кўрмайдилар. Ваҳолангки, айнан улар бош жамоага футболчи етиштириб, чиқимни камайтиришга уринадилар. БЎСМ мураббийлари ҳақида ёзмадим.

Бир пайтлар "Бунёдкор" катта пул эвазига "Пахтакор"дан футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди. "Пахтакор"да уларни сақлаб қолиш учун маблағ йўқ эди. Мана бу йил "Бунёдкор" худди шу услуб қурбони бўлди. Балки, балки Тўраев ва Ҳасановнинг йўқлиги билинмас, аммо Нестеровнинг...

Нима қилиш керак? Қанийди, ПФЛ ҳам УЕФА каби молиявий фэйр-плейни йўлга қўйса. Агар "Бухоро" "Динамо"га нисбатан 1 млн. сўм кўп бера олмаса, "Бунёдкор" берадиган пул "Насаф"никидан ошишига йўл қўйилмаса, на Али, на Вали клубини алмаштиради. Бугунги кунда кўплаб футболчиларимиз асосий таркибдаги ўринларини пулга алмаштириб юборяптилар.

Футболчининг фаолияти қисқа деймиз-у, аммо шу футболчи олий лигада ўйнаб туриб ўқитувчининг ҳаёти давомида топадиган даромадидан (нафақасини қўшиб ҳисоблаганда) анча кўпини ишлаб қўяди. Уни тўғри сарфла, кайфу-сафо қилма. Мулк қил, тадбиркорлик билан шуғуллан. Бундай ўйинчилар кўп. Аммо топган пулини совурадиганлар ундан-да кўп. Баъзан яқин-яқингача ўйнаб келган футболчиларни кўриб ачиниб кетасиз. Эгнидаги кийими, ўша бир пайтлар Дубай ва Анталиядан олинган шим. Бир пайтлар ОАВга қўл учида қараган "қаҳрамонимиз" кўчада биров танимайдиган ҳолга тушиб қолганлари қанча? Менимча, бу кўпроқ тарбияга боғлиқ бўлса керак. Нима учун Зидан фаолиятидан кейин ҳам Зидан, нима учун мураббийлик қилмаган бўлса-да Эйсебио, Эйсебиолигича қолди? Чунки улар ўз пайтида ОАВни қўл учида кўрмадилар, ўз навбатида ОАВ ҳам уларни ёлғизлатиб қўймади. Бизда юлдузли онлари давомида мухлис-у ОАВни ҳурмат қилмаган футболчи бутсасини михга илиши билан изсиз йўқолади.

Энди мавзуни мураббийлар томон бурамиз. ПРО лицензияларимизнинг сони кўчадаги таксилар сонига яқинлашиб қолди. Албатта, бу бўрттириб ёзилган. Аммо тўғри ўхшатиш. Ким “Тико”да, ким “Матиз”да, яна ким “Ласетти”да кира қилади. Аммо барининг даромади деярли бир хил. 15-20 минг сўм фарқ қилиши мумкин. Лекин олий лиганинг бош мураббийи ва болалар мураббийи ўртасидаги фарқ каби эмас. Клублар яхши пулни бош мураббийга беради. Ёрдамчи, ёшлар, 1-лига, БЎСМ мураббийлари эса чой-чақага ишлайдилар деса ҳам бўлаверади. Натижада асосий таркибга оталарини эркатойларини "тиқа" бошлайдилар. Тўғри-да, улар ҳам қаердандир даромад қилиши керак-ку? Агар БЎСМ ва ёшлар лигасидаги мураббийларнинг маоши ҳам назоратга олиниб, уларга шароит яратиб берилса, таниш-билишчилик сал бўлса-да камаярмиди.

Яхши пул фақат бош мураббийда, олий лигамизда эса 14та жамоа мавжуд. 14 жамоадан "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Металлург" ва "Олмалиқ" ўзларининг муқим мураббийларига эга. Қолган 9 жамоа мураббийи бўлиш учун 50та лицензияси бор мураббий жой учун ташна. Бу йўлда қандай қинғир ишлар бўлмайди дейсиз? Иккита ақлли мутахассис мағлуб бўлган мураббий устидан мағзава ағдариб ўтиради. Худди ўзи бирон нарсани қойиллатгандай. Бунга лаққа ишонган жамоа раҳбари, ғазабдан мураббийини олиб ташлайди ва ўша ақллига имкон беради. Ўз навбатида унинг ҳам орқасидан ғийбатни тўкиб соладигани чиқади.

Агар пуллар бош мураббийдан ташқари қуйироқда бўлган, аммо бош жамоага футболчи етказиб берадиган мактабларга ҳам клублар томонидан тўғри тақсимланса, ўша мураббий фақат асосий таркибга эмас, бошқа тоифадаги жамоаларда ҳам ишлармиди?

Уларга пул етказиш қийин эмас, шунчаки катта-катта маошларни бекор қилиш ва кўтарма пулларидан воз кечиш керак, холос. Албатта, бу оддий бир журналистнинг фикри, агар бу борада жиддий ўйлаб, аудит текширув ўтказадиган бўлсак, бирорта жўяли қарорни қабул қила олсак керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика