RU

Последние новости

21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  1 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  16 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0

Баҳром Хакимов: "Насаф"да тизим тўғри йўлга қўйилганлиги ва ёшларга эътиборнинг кучли экани жамоани шу босқичга етаклаб келди" Новости

Баҳром Хакимов: "Насаф"да тизим тўғри йўлга қўйилганлиги ва ёшларга эътиборнинг кучли экани жамоани шу босқичга етаклаб келди"

Барчангизга маълум, Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддасидан чиқди.

Биз жамоанинг собиқ бош мураббийи Баҳром Хакимов билан қаршиликлар эришган натижаларнинг келиб чиқиш омиллари ҳақида суҳбатлашдик.

- Баҳром ака, сиз "Насаф" тақдирига бефарқ бўлмаган инсонсиз. Жамоа ҳозир ОЧЛда гуруҳ босқичидан муваффақтятли ўта олди. Мазкур тарихий натижа ҳақида фикрларингиз қандай?

- Мақташга кириб қолмасину, "Насаф" жуда чиройли футбол намойиш этмоқда. Наманганда "Навбаҳор" билан кечган ўйинни кузатдим, барчаси аъло даражада амалга оширилмоқда. Жамоада бош мураббий сифатида ишлаган вақтларимда Рўзиқул Бердиев жамоа сардори эди. Қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета оларди, ҳақиқий етакчи футболчи бўлган. Мен ҳозир бундай мураббийга ўз вақтида устозлик қилганимдан фахрланаяпман. Жамоани узатмалар қандай ишлашига эътибор қаратинг, футболчиларнинг жисмоний имкониятларига назар ташланг, қойил қолмасдан илож йўқ. Бизни вақт билан 01:15да бошланган ўйинларда ҳам улар ўзларини жуда яхши кўрсата олишди, яъни ўша худуднинг иқлимига, вақтига мослашиш улар учун қийинчилик туғдирмади. Мазкур тарихий натижа билан барча ўзбек футбол мухлисларини, Қашқадарё аҳлини табриклайман. 

- Жамоа таркиби камтарона бўлса ҳам кейинги босқич вазифаси уддаланди. Бунинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?

- Жамоанинг ўйини аниқ узатмалар асосида ташкил этилмоқда. Кўплаб ёш футболчиларга қўрқмай ишонч билдирилган холда кашф этилаяпти. Буларнинг асосий омили клубда академия яхши ривожлангани билан боғлиқ. "Насаф"да мураббийлик қилган вақтимда стадион ва академиялар қурилишига гувоҳ бўлганман. Ёдимда бор, раҳматлик Нуриддин Зайниев мени ярим тунда чақиртиргандилар. Ўшанда у киши зиммасида бошқа вазифалари бўлишига қарамасдан вақт топиб барча жараёнлар билан танишиб чиққандилар. 

"Насаф" ёшларга, болалар футболига оид қандай мусобақа ҳақида эшитиб қолса, албатта қатнашади. Барча ёш тоифасидаги футболчиларини эринмасдан жалб этади. Ҳозирда жамоа асосан маҳаллий футболчиларни таркибга жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Айни дамда ўзим "Турон" ёшлари билан ишламоқдаман. Бу клубда ҳам "Насаф" сингари тизимни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз. "Турон" раҳбарияти ҳам  футбол ривожи учун самарали ишларни амалга оширишмоқда. Маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш, уларни футболга жалб этиш асосий вазифаларимдан ҳисобланади. Футболчиларни босқичма-босқич ўзимиз тайёрлаб борсак, кам ҳаражат билан ҳам яхши натижаларга эришиш мумкин. "Турон" мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, U-21 жамоаси учун тайёр футболчилар шаклланган бўлади. 

"Насаф"да тизим тўғри йўлга қўйилган, ҳар бир ёш футболчининг катта футболга қадар босиб ўтадиган йўли аниқ режа асосида амалга оширилади. Мақтаниш эмаску, менинг бош мураббийлик вақтимда ҳам Кенжаев, Қораев каби маҳоратли футболчилар етишиб чиққан. Булар сафига Хамроев, Тошматовларни ҳам қўшиш мумкин. Зафар Холмуродов айни ўша даврда танилди. Такрор айтаман, мутахассис сифатида айни дамда Рўзиқул Бердиев ва унинг жамоасига ҳақиқатдан ҳам қойил қолаяпман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика